Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БАЛИҚЛАРНИНГ ЭГАСИ БОР

БАЛИҚЛАРНИНГ ЭГАСИ БОР

19-02-2020, 09:38
Автор: User
Просмотров: 143
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг АйдарАрнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан 2019 йилда кўлларда табиий муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

   Хусусан, "АйдарАрнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси ходимлари ҳамда Жиззах, Навоий вилоятлари Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг инспекторлари билан ҳамкорликда 236 марта рейдлар ўтказилиб, ноқонуний балиқ ови, табиатга турли кўринишда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Айбдорларнинг маъмурий жавобгарлиги масаласи ҳал этилди.

   Ноқонуний овланган 376 килограмм балиқ ашёвий далил тариқасида олинди. Жиддий қонунбузилишлар юзасидан 4 та жиноят иши қўзғатилди. Жумладан, 2019 йил 20 май куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. уйида Х.Н. ва М.Д.лар томонидан ноқонуний овланган 40 килограмм балиқни 320 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Ашёвий далил сифатида олинган балиқлар тақиқланган давр ва жойда овланганлиги оқибатида ҳайвонот дунёсига 53,8 миллион сўмлик зарар етган. Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан суд ҳукмиэълон қилинди.

   Бундан ташқари, бўлим томонидан Жиззах ва Навоий вилоятлари экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, "АйдарАрнасой кўллар тизими дирекцияси" ДУК ходимлари билан биргаликда тизимда ижара асосида фаолият олиб бораётган балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ўртасида 40 марта тарғибот тадбири ўтказилди.

   Шу билан бирга бўлимга келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, натижаси бўйича муаллифларга жавоб хатлари берилган.


Парвиз Орзиев,

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг АйдарАрнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.