Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КАФИЛЛИККА ОЛИНДИ

КАФИЛЛИККА ОЛИНДИ

17-02-2020, 15:51
Автор: User
Просмотров: 36
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўғрилик содир этган шахс жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг Шароф Рашидов тумани "Равот" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 39умумтаълим мактаби биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида туман ҳокими, туман Ёшлар иттифоқи, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кафилликка олингани учун унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилди.

  Тумандаги Яккақайрағоч маҳалласида яшовчи Жиззах саноат касбҳунар коллежи 3босқич ўқувчиси, эндигина 20 ёшга қадам қўйган Руслан Мирзаев биринчи марта судланиши эмас. У бунгача ҳам ўғрилик жинояти билан уч марта судланган.

  Руслан охирги марта 2017 йилда ўғрилик учун 3 йил 7 ойга ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилиниб, 2019 йил 28 октябрда муддатидан олдин озод қилинган эди. Бироқ озодликка чиққанидан сўнг орадан бир ҳафта ўтмасдан яна эски одатини такрорлади.

   У Жиззах шаҳрида давлат санитарияэпидемиология назорати маркази идораси ходимларининг йиғилишда эканидан фойдаланиб, шифокор М.Абдухолиқованинг очиқ қолдирган хизмат хонасидаги стол тортмасида турган аёллар ҳамёни ва унинг ичида бўлган 300 АҚШ доллари, пластик картаси ва 200 минг сўм пулини ўғирлаб кетди.

  Очиқ сайёр суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар кўрсатмалари, тергов жараёнида, судда тўпланган далиллар, тарафлар, жамоатчилик фикрлари муҳокама қилинди.

   Русланнинг ушбу жиноятга муҳтожлик туфайли қўл ургани, оилада руҳий хаста онаси ва ногирон синглисининг ягона боқувчиси экани, ўғирлаган пулларни уйидагиларнинг озиқовқат ва доридармонига ишлатгани очиқ суд мажлисида қатнашганларни бефарқ қолдирмади. Суд мажлисида жамоатчилик вакиллари судланувчи Р.Мирзаевнинг қилмишидан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қоплангани, ишлаб, бошқа бу йўлга кирмаслиги учун яна бир имконият бериб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо беришни сўради.

   Жумладан, жамоатчилик вакили — Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев оғир аҳволга тушиб қолган Мирзаевлар оиласи ҳокимият томонидан ижтимоий ҳимояга олиниб, уларга Нурафшон маҳалласидан янги уйжой берилгани, Русланни иш билан таъминлашни, келгусида қайта жиноят қилмаслигига кафолат беришини билдириб, унинг жиноий ишини қонун доирасида кўриб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо беришни сўради.

   Суд мажлисида иштирок этган ёшлар ташкилоти вакили ҳам Р.Мирзаевни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши кафилликка олишини, унга нисбатан жиноят ишини қонун доирасида кўриб, енгиллик беришни сўради.

  Шунингдек, судланувчининг оиласига янги уйжой берилган Нурафшон маҳалласидан жамоатчилик вакиллари ҳам Р.Мирзаев келгусида қайта жиноят содир этмаслигига кафолат беришини билдириб суд ҳайъатига мурожаат қилди.

   Суд судланувчига жазо тайинлашда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда қилмишининг сабабларини, жиноятни оғир оилавий шароити оқибатида содир қилгани, жабрланувчига етказилган зарар қопланганини, қарамоғида онаси ва ногирон синглиси борлигини, шунингдек, туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва маҳалла томонидан кафолат хатлари берилганини инобатга олди. Р.Мирзаевнинг хулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда тузатиш мумкин, деган хулосага келди ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 57моддасини қўллаб, айбланаётган моддаси санкция доирасида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ, деб топди.

   Руслан Мирзаевга 4 йил 9 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

   Кейинги йилларда мамлакатимиз судҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларда адолат ва ҳақиқат қарор топишига ишонч уйғотмоқда. Жойларда олиб борилаётган профилактик ишлар, сайёр судлар натижасида жамоатчиликнинг бу соҳадан хабардорлиги, энг муҳими иштирок этиши кенгаймоқда.

   Вилоятда ўтган йили барча кўриб чиқилган жиноий ишлар бўйича суд мажлисларининг 557 таси ёки 45,8 фоизи сайёр шаклларда ўтказилди. Судлар томонидан жами 275 шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилди. Амалга оширилган бу ишлар жиноятларнинг, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Т.БЕКНАЗАРОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.