Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » «SAHOB”ДАН ШИФО ТОПДИМ

«SAHOB”ДАН ШИФО ТОПДИМ

17-02-2020, 14:57
Автор: User
Просмотров: 50
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Беихтиёр икки онахоннинг суҳбати қулоғимга чалинди.

   — Саҳоб деган клиникадан шифо топдим, айланай. Тошкентдан келган врачлар менга ярим соатга қолмай ташхис қўйишди. Бир ҳафтада отдек бўлдим қолдим. Сизам Саҳобга боринг. Манави, Ўратепалик маҳалласида!

   — Қаерда дедиз?!

   — "Ёшлар шаҳарчаси"нинг тўғрисидаги кўча борку, ўша ердан кирсангиз, 50 метр юрасиз.

   — Шароитлари қандай экан, овқатлариям яхшими, дугона?!

   — Ҳамма аппаратлари замонавий, чет элники, палаталариям зўр, овқатларини асти қўяверасиз, бирам мазали, бирам мазали, фитобариям бор...

   Эл оғзига тушган мазкур клиника билан танишиш истагида йўлга тушдим. Шифо маскани олдидаги автотураргоҳда 30 дан зиёд машиналар шахмат доналаридек қатор қилиб қўйилган. Атроф саранжомсаришта. Клиника эшигидан киришим билан қўриқлаш ходими қўлимга оёққа киядиган целлофан бахиллани тутқизди ва "Иш юритувчи Қаҳрамон Абдулахадовга учрашинг", — деди.

   — Ассалому алайкум, — дея икки қўли кўксида беморларни қарши олаётган иш юритувчининг такаллуфидан ҳамма миннатдор.


   — Барака топкур, Қаҳрамонжон, мана ишим битди, — дейди дўхтирлар қабулидан чиқаётган отахон иш юритувчига юзланиб.

   — Мени операция қиламиз, дейишувди, йўқ, ундай ваҳимали касал эмас экан, борйўғи шамоллабманей... Ўғлимга айтаман, уколларини олиб беради, уйда даволанаман, — деди отахон клиника эшигидан чиқа туриб.

Иш юритувчидан отахоннинг касалини суриштирдик.

   — Ие, отахон бошқа вилоятга текширтиргани борибдилар, операция қиламиз, деб роса овора қилишибди. Одамлардан клиникамиз очилганини эшитиб, бу ерга ҳам текширтирай деб келибдилар. Дўхтирларимиз у кишини шамоллаган дейишибди. Клиникамизда малакали шифокорлар ишлашади, улар аниқ ташхис қўйишади. Шу боис отахон ниҳоятда мамнун бўлиб кетаяптилар.

   "Карина каю" МЧЖга қарашли "Sahob" клиникасининг қандай бунёд этилгани билан қизиқдик. Клиника раҳбари Саҳоб Мусаев шундай деди:


   — Бундан тўрт йил муқаддам отам Зияд бобо маҳалламиздаги чиқиндиларга тўлиб ётган жойни кўрсатиб, шу ерни тозалатгин, одамлардан раҳмат олгин, болам, дедилар. Отамни гапларини икки килмай ўша жойни тозалатдим. Отам яна бир таклифни айтдилар. "Болам, яна бир савобли иш қил. Бизнинг жиззахликлар токайгача Тошкент ва Самарқандга бориб даволанади, битта замонавий шифохона қурмайсанми?", — дедилар. Отамнингтаклифи билан миллий банкдан 2 миллиард 860 миллион сўм кредит олиб, клиника қурилишини бошладим. Етмаган жойига ўзимнинг маблағларимни қўшдим. Хуллас, ўтган йилнинг 1 ноябридан бошлаб, 150 ўринли амбулатор ва стационар даволанишга мўлжалланганклиникамиз иш бошлади.

   — Бугунги кунда Юртбошимиз раҳнамолигида тиббиётда улкан ислоҳотлар олиб борилаяпти.

   — Дарҳақиқат, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чоратадбирлар тўғрисида"ги Фармони мамлакатимиз тиббиёти тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Фармон билан тасдиқланган 20192025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида муҳим вазифалар белгилаб берилди. Хусусий тиббиётни ривожлантириш ҳам бугунги ислоҳотларнинг муҳим йўналишидир. Хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Клиникамиз ҳам ана шу ислоҳотларнинг меваси. Асосий мақсадимиз ана шу эзгу ишга ҳисса қўшиш, замонавий тиббий хизматдан аҳолининг барча қатламини баҳраманд этиш ва халқимизни рози қилишдан иборат.

   — Халқимиз касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал, дейди.

   — Яна бир ҳақиқатни тан олишимиз керак, аксарият одамлар фақат касал бўлсагина шифохонага боради. Ўнўн беш йиллаб врач кўригидан ўтмаганлар бор. Аслида ҳар бир инсон йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак. Ана шундагина эрта ташхис орқали юзага келиши мумкин бўлган касалликларни аниқлаш ва унинг олдини олиш мумкин бўлади. Замонавий тиббиётни юқори технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Клиникамизга барча замонавий тиббиёт асбоб ва ускуналарини олиб келишга ҳаракат қилдик. Масалан, замонавий лабораторияда барча таҳлиллар қилинади. Германиянинг "CoBus" фирмасида тайёрланган ускуналар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, ультратовушли текширув аппарати "MyLaB 9" Италияда, видеоэндоскоп ускуналари тўплами Японияда, ички аъзоларни 500 марта катта қилиб кўрсатадиган "Видеокольпоскоп" Эстонияда, кислородли барокамера Кореяда, физиотерапевтик ускуналар Буюк Британияда ишлаб чиқарилган. "МСКТ" хонасига ўрнатилган мультиспиралли компьютертомография ускунаси Германиянинг "SIEMENS" фирмасининг маҳсулоти. Шунингдек, келгусида янги чиқаётган замонавий тиббий ускуналарни олиб келишни режалаштирганмиз.

   — Замонавий ускуналарни ўрнатишдан мақсад тиббий хизматнинг сифатини ошириш, шифо излаганларнинг дардига малҳам бўлиш...

   — Баъзи фуқароларимизнинг Жиззахдаги тиббиёт муассасаларида қўйилган ташхисдан кўнгли тўлмай бошқа шаҳарлардаги шифо масканларига бораётганини кўп эшитамиз. Бу шаҳарлардаги шифохоналарда замонавий тиббий ускуналар етарли. Малакали, тажрибали врачлар ишлашади.Албатта қаерда даволаниш ҳар бир фуқаронинг ихтиёрида. Шу боисклиникамизга Тошкент шаҳридаги кўплаб касалхоналарда ишлаган тажрибали 5 нафар врачни ишга таклиф қилдик. Улар бажонидил рози бўлиб, муассасамизда ишлашаяпти. Яхшиси, бу ҳақда бош шифокордан сўрай қолинг.

   — Ҳозирги кунда клиникамизда терапия, кардиология, эндокринология, неврология, урология ва физиотерапия бўлимларида 12 нафар малакали шифокорлар меҳнат қилаяпти, — дейди бош шифокор Шерали Абдуллаев. — Шу кунгача 300 нафар бемор даволанди. Айтишадики, тўғри ташхис — беморнинг даволаниши учун салкам 50 фоизлик натижа. Шу боис ҳар бир беморнинг ҳолати синчиклаб ўрганилади, таҳлиллар қилинади. Шундан сўнгина ташхис қўйилиб, муолажалар бошланади. Агар клиникамизда беморнинг касалини даволашга имкониятимиз ёки малакамиз етмаса, унга маслаҳат бериб тўғри йўналишни кўрсатишга ҳаракат қилаяпмиз. Тажрибали врачларимиздан бири терапевтврач Дилором Тўлаганова Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 30 йилдан зиёдроқ вақтишлаган. Олий тоифали шифокор ҳозирда клиникамизда фаолият кўрсатаяпти. Исроил, Туркия, Россия давлатларида тажриба тўплаб келган кардиологврач Нусрат Исахонов ҳам қўли енгил врачларимиздан бири. Клиникамизнинг яна бир тажрибали врачи Тошкент шаҳридаги "Immuno С" хусусий клиникасида ишлаган невропотолог Иззатбек Рахмонжоновдан ҳам беморлар миннатдор. Бундан ташқари шу клиникадан нейрофизиолог Саодат Убайдуллаева ҳар ҳафта ЭЭГ аппарати билан келиб хизмат кўрсатиб кетади. Тошкент шаҳар урология марказида ишлаган олий тоифали врач Нуриддин Ғуломов ҳам биз билан биргаликда ишлаяпти. Кардиологврач Озод Комилов 2015 йилда Москвада ўтказилган Бутунжаҳон кардиологлари ассоциацияси конгрессида қатнашган тажрибали шифокорларимиздан. Келгусида жарроҳлик хоналари ташкил қилишни мўлжаллаяпмиз. Хуллас, тиббий хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигини ошириш, илғор технологияларни ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилаяпмиз.

   Шифо масканида фаолият кўрсатаётган малакали врачлар — невропотолог Маҳбуба Ахмедова, функционал текширувчи Азиз Наврўзов, эндокринолог Ёрқин Норматов, радиолог Акмал Номозов, ҳамширалар Муборак Пардаева, Нилуфар Қобилова, Шафоат Йўлдошева, Гулчеҳра Анарбоевалардан беморлар мамнун.

   — Етти кун бўлди бу клиникада даволанаётганимга, — дейди Ғаллаорол туманидаги Сувчилар маҳалласидан келган бемор Баҳодир Муродов биз билан суҳбатда. — Юрагим сал безовта бўлганди, дўхтирларга мурожаат қилдим. Муолажалар яхши, тиббиёт ходимларининг ҳаммаси ширинсухан. Улардан миннатдорман, ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман.


   Физиотерапия бўлимида навбат кутиб турган беморлар ҳам клиниканинг раҳбарию ходимларига газета орқали миннатдорчилик билдиришимизни сўрашди. Замонавий ускуналар ўрнатилган бўлимда асосан умуртқа поғонаси чурраси, қисилиши, қийшиқлиги, неврологик, терапевтик, гинекологик ва урологик касалликларни даволаш учун муолажалар олиб борилмоқда. Шу ҳақда бўлим бошлиғи Баҳодир Ғофуров қуйидагиларни гапириб берди:

   — Беморларга қисқа вақтда аниқ ташхис қўйилиб, даволашнинг самарали усулларидан кенг фойдаланаяпмиз. Замонавий тиббиёт ускуналари ёрдамида олиб борилаётган муолажалар натижасида беморлар тез кунда шифо топиб, ўз оиласи бағрига қайтаяпти. Фельдшер Дилшод Мустафоқулов, массажчи Анвар Шамсиддинов, ҳамширалар Наргиза Урдушева, Дилфуза Холматовалардан одамлар хурсанд.

   Эрта тонгда ва кечки пайт спорт зали гавжум бўлади. Махсус тренажёрлар ва бошқа спорт ускуналари билан жиҳозланган залда соғломлаштириш машқлари олиб борилади. Фитобар ва 150 ўринли ошхонада соғликка фойдали турли гиёҳлардан тайёрланган дамламалар ва мазали таомлар тайёрланади.

   Хуллас, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тиббий ислоҳотлар аҳолининг ҳам узоғини яқин, оғирини енгил қилишга, тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни самарали қондиришга хизмат қилаяпти. Ўйлаймизки, ушбу клиника нафақат вилоятимизда, балки республикамиздаэнг кўзга кўринган шифо масканларидан бири бўлиб қолади. Клиника жамоасига эса улкан зафарлар тилаймиз.

Васил ИЛЁСОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Суратларда: клиника иш фаолиятидан лавҳалар.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ олган суратлар.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.