Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ҳ а м м а н и н г и ш и

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ҳ а м м а н и н г и ш и

10-02-2020, 14:07
Автор: User
Просмотров: 59
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Вилоят ички ишлар бошқармасида тизим ислоҳотлари ҳамда амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар ижросидан оммани хабардор этишга қаратилган матбуот анжумани уюштирилди. Республика ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, ахборот хизматлари вакиллари, блогерлар иштирокида ташкил этилган тадбирни вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Абулқосим Аҳмедов кириш сўзи билан очди. Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари — полковник Олимжон Абдуллаев, Шуҳрат Қўчқоралиев, подполковник Мансур Сатторов ва бир қатор соҳавий хизматлар раҳбарлари чиқиш қилдилар.

   Полковник Олимжон Абдуллаев ўз нутқида амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга тўхталди. Жумладан, у соҳада кечаётган ислоҳотлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, унга қарши кураш борасида эришилган натижалар ҳақида гапирди.Тизимда замонавий ахбороткоммуникация технологияларини қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунончи, "Хавфсиз шаҳар", "Хавфсиз ҳудуд", "Хавфсиз хонадон", "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш" дастурлари асосида жами 13222 та кузатув камералари ўрнатилган. Шулардан 497 таси шаҳар ва туманларнинг асосий кўчалари ва гавжум жойларни қамраб олади. Мазкур кузатув қурилмалари ички ишлар органларидаги 18 та ситуацион марказлар назоратида. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 та фото ва видеоқайдлагичлардан фойдаланилаётир.

   Жиноятчиликни жиловлаш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳисобига ўтган йили жиноят қидирув йўналишидаги жиноятларни 6 фоизга камайтиришга эришилган. Хусусан, қотиллик, талончилик, оғир тан жароҳати етказиш, ўғрилик, фирибгарлик ва ўлим билан боғлиқ йўлулов ҳодисалари 2018 йилга нисбатан камайган.

   2018 йилга нисбатан ҳисобот даврида ёшларнинг жиноятлардаги иштироки 23 фоизга, вояга етмаганларники 37,5 фоизга, ишламайдиганларники 14,4 фоизга, спиртли ичимлик таъсирида бўлганларники 4,3 фоизга камайган. Профилактик тадбирлар натижасида 88 та маҳаллада жиноят қайд этилмади. Бу даврда 128 нафар қидирувдаги шахс ушланди.

   Қайта жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари пробация хизмати назорати остида бўлган 3798 нафар шахсларнинг барчаси ишга жойлаштирилди. Улардан 34 нафарига биометрик паспорт, 3 нафарига турар жой, 28 нафарига имтиёзли кредит, 42 нафарига моддий ёрдам ажратилишида, 70 нафарига соғлигини тиклашда кўмак кўрсатилган. Минг нафардан зиёд фуқароларнинг эса бошқа турдаги масалалари ҳал қилинди.

   Ички ишлар органлари ходимлари Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоийиқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлашда ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Ўтган йили 3сектор масъуллари томонидан 54 мингдан ортиқ хонадонларда аҳоли муаммолари ўрганилди. Бу жараёнда шаҳар, туман, вилоят ва республика миқёсидаги 37 минг 592 та муаммо аниқланиб, уларнинг ҳал қилиш чоралари кўрилган.

   3 сектор масъуллари 900 га яқин сайёр қабуллар ўтказишган. Мазкур учрашувлар давомида 415 та масалага жойида ечим топилган. Мурожаатлар асосида 32 километр сув қувури тортиш, 25 та сув насосини таъмирлаш, 3 та кўприк барпо этиш ишлари амалга оширилган. 326 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилган. Яна 858 та мурожаатда кўтарилган муаммоларни ҳал этишга тегишли идоралар жалб қилинган.

   2020 йилда ҳам ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош қилиш, секторлар кесимида аҳоли муаммоларини ҳал этиш ишлари соҳа вакиллари томонидан янада кенгроқ кўламда давом эттирилиши маълум қилинди.

  Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Хусусан, "Хавфсиз шаҳар", "Хавфсиз ҳудуд", "Хавфсиз хонадон" йўналишида олиб борилаётган ишлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари, аҳолининг фаоллигини ошириш, аёллар жиноятчилиги, жамоат жойларида содир этилаётган маъмурий қонунбузарликлар, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, алкоголли ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдосига барҳам бериш, ички ишлар органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, соҳада хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш каби масалалар журналистлар эътиборида бўлди.

   Вилоят оммавий ахборот коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Адилов, "Жиззах ҳақиқати"—"Джизакская правда" газеталари бош муҳаррири Баҳодир Назаров, "Жиззах овози" газетаси бош муҳаррири в.б. Асад Мустафоев бугунги кунда ички ишлар органлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда тарғиботташвиқот ишларини самарали ташкил этиш ҳақида ўз фикрмулоҳазаларини билдирдилар.

Васил ИЛЁСОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.