Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТАЛАБЧАН ВА ТАШКИЛОТЧИ РАҲБАР

ТАЛАБЧАН ВА ТАШКИЛОТЧИ РАҲБАР

3-02-2020, 09:48
Автор: User
Просмотров: 262
Комментариев: 0
Версия для печати

   

Сенатор Нусуратулла ПАРДАЕВ портретига чизгилар

   "Форум" мажмуасида Мустақиллик байрамига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Катта саҳнада санъаткору спортчилар жам бўлишган. Шу пайт ўрта бўйли, буғдойранг, сочларига оқ оралаган,юзларидан нур ёғилиб турган бир киши кириб келди. Уни кўрган раҳбарлару режиссёрларгача "Ассалому алайкум, устоз" дея қарши олишди. Бу киши байрамга тайёргарлик бўйича вилоят ишчи гуруҳи раҳбари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг раиси Нусуратулла Пардаев эди. Элюрт ҳурматига сазовор бўлган Нусуратулла аканинг номини кўчакўйда, ҳатто Жиззахнинг олис қишлоқларию маҳаллаларида ҳам шундай ҳурмат билан тилга олишади. Чунки, вилоятимиздаги каттаю кичик тадбирлар, мусобақаларга у киши доимо бошқош бўлади.

   Нусуратулла Пардаев 1950 йилда Зарбдор туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Зомин туманидаги 4автомобиль транспорти коллонасида оддий чилангарликдан бошлаган. 1974 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Сўнгра вилоят ва Пахтакор тумани ёшлар ташкилотида самарали фаолият кўрсатди. 19841986 йилларда вилоят партия қўмитасида йўриқчи, вилоят касаба уюшмалари кенгаши агросаноат бўлими мудири лавозимларида ишлади. Талабчан ва ташкилотчи раҳбар фаолиятининг салкам 15 йили Пахтакор тумани билан боғлиқ. Дастлабтуман партия қўмитасида йўриқчи бўлган Н.Пардаев туман ҳокимининг ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Унинг раҳбарлигида халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт ва спорт ҳамда тадбиркорлик ривож топди. Айниқса, туманда болалар спортини ривожлантириш ишлари жадал суръатда олиб борилди. Илк бор чўл туманида усти ёпиқ бассейн қурилиб, фойдаланишга топширилди. Сўнгра сузиш бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташкил қилинди.

   Ташаббускор ва ташкилотчи раҳбарнинг тинибтинчимаслиги, масъулиятни чуқур ҳис қилиши, тиришқоқлиги вилоят раҳбариятининг эътиборига тушди. 2000 йилда Н.Пардаев вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси, 2003 йилдан ҳозиргача вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

   Кенгаш меҳнаткашларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий, маърифий, спорт ва соғломлаштириш ишларини ташкил этишда ибратга молик ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, ўтган йили 2500 нафар ишчиходим, кўп болали, ёрдамга муҳтож оила аъзолари, уруш ва меҳнат фахрийларига касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги санаторийларга имтиёзли йўлланмалар ажратилди.

   Нусуратулла ака вилоятимиздаги болалар оромгоҳлари фаолиятини яхшилаш учун ҳамиша елибюгуради. Натижа ёмон бўлгани йўқ. Ўтган йили 171 та оромгоҳда 15 минг нафардан зиёд бола ҳордиқ чиқарди. Асосий эътибор кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари ва ногирон болаларнинг соғломлаштирилишига қаратилди.

   Бундан ташқари, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида вилоятимиз корхона ва ташкилотларида ишловчи ходимларнинг 15 минг нафардан зиёди республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва воҳамиз ҳудудидаги қадамжоларни томоша қилди. 356 нафар нуроний отахон, онахонларнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши маблағлари ҳисобидан Хива ва Самарқанд шаҳарларига бепул саёҳати уюштирилди.

   Жонкуяр ва фидойи раҳбарнинг шогирдларидан биривилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг етакчимутахассиси Фарҳод Аҳмедов устози ҳақида шундай деди:

   — Устозни 1977 йилдан буён танийман. Иш фаолиятимни у кишининг раҳбарлигида бошлаганман. Нусуратулла ака эл ишига камарбаста, тинибтинчимас, қатъиятли ва шижоатли инсон. Устознинг кўплаб шогирдлари бугунги кунда республика ва вилоят ташкилотларида самарали фаолият кўрсатиб келаяпти. Кенгашимиз эришаётган ютуқларда устознинг ҳиссаси катта. Жумладан, 2019 йил якуни бўйича Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши республика миқёсида ўтказилган танловнинг "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг яхши ташкилот" номинациясида ғолиб деб топилди. Вакилларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг рамзий "Статуэткаси" ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

   Н.Пардаев халқ депутатлариЖиззах вилоят Кенгашининг депутати. У сайловчилар билан учрашувларда, фуқароларнинг қабули жараёнида улар томонидан кўтарилганмуаммолар вамурожаатлар устидан кучли депутатлик назорати ўрнатган.

   Жумладан, касбҳунар коллежи ўқувчиларининг давоматига таъсир қилувчи транспорт қатновини яхшилаш, мактаб ва коллежлардаги синф хоналарининг иссиқлик билан таъминланиши, қишлоқларда электр энергияси таъминотини яхшилаш масалаларида мутасадди раҳбарларга депутатлик сўровлари юбормоқда. Депутат аҳолининг ичимлик ва оқарсув муаммосини ҳал этиш, йўлларни тартибга келтириш, аҳоли чорва молларини боқиш учун ер майдонлари ажратиш, эскирган артезиан қудуқларини таъмирлаш, фуқароларнинг имтиёзли банк кредити олишида амалий ёрдам кўрсатишни ўз бурчи деб билади.

   Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 17 январдаги қарорига биноан Нусуратулла Пардаев Жиззах вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси қилиб рўйхатга олинди.

   — Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглаганимда сенатор сифатида олдимда юксак масъулият ва вазифалар турганлигини янада теранроқ англадим, — дейди Нусуратулла Пардаев. —Муҳтарам Президентимиз томонидан 2020 йил — "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилинди. Юртбошимиз томонидан олдимизга улкан вазифалар қўйилди. Уларни амалга ошириш ҳар биримиздан ўз ишимизга виждонан ёндашишни талаб этади.

   Нусуратулла Пардаевнинг самарали меҳнатлари ҳисобга олиниб, у 2016 йилда Президентимизнинг Фармонига биноан "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

   Н.Пардаев турмуш ўртоғиМамлакат Норқулова билан4 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Бугунги кунда фарзандлари халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали фаолият кўрсатиб келишмоқда. Нусуратулла ака 13 нафар набиранинг бобоси.

   70 ёшни қаршилаётган бўлсада, қаҳрамонимиз бардам, тетик.У фарзандлари ва шогирдларини мустақил Ўзбекистонимиз, хусусан, вилоятимиз ободлиги, эл фаровонлиги йўлида ҳормайтолмай меҳнат қилишга чорламоқда.

Васил ИЛЁСОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.