Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » УНУТИЛАЁТГАН МАНФААТЛАР

УНУТИЛАЁТГАН МАНФААТЛАР

23-01-2020, 15:04
Автор: User
Просмотров: 191
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бундан икки йил бурун онажоним ва акажоним саломатликларини тиклаш мақсадида Ҳиндистон сафарида бўлишди. Таассуротларини тинглар эканман, бир воқеа ҳеч ёдимдан ўчмайди. Шифокор қабулига турли давлатлардан келган беморлар турна қатор навбат кутаётганлигига қарамасдан у ҳар икки соатда 10 дақиқа танаффус эълон қилар экан. Сабабини сўрашса, соҳасига доир китоб мутолаа қилиши, сиёсий-ижтимоий газеталарни ўқиб олиши зарурлигини айтган.

   2018 йилда опам Россия Федерациясининг Москва шаҳридан қайтди. Катта шаҳарда хоҳ ўқитувчи, хоҳ сиёсатчи, ё ишбилармон бўлсин гоҳ машинада, гоҳ бекатда, баъзан нонушта устида кунлик нашрларга кўз югиртиришига гувоҳ бўлганлигини ҳавас билан сўзлаганди.

Энди ўзимизга қайтайлик...

   Ишдан қайтаётганимда, қўл телефоним жиринглади. Нотаниш рақам. Одатга кўра салом бердим. Алик олиб, исмимни уч бор такрор айтди. Уни эшитаётганлигимни билдирганимдан сўнг, ўзини таништирди. Эсладим, қўнғироқ эгаси билан бир неча йиллар аввал таълимдаги ўзгаришлар ҳақида ёзган мақолам сабабли танишганман. Табиийки, яна мақола чиқармоқчи бўлса керак, деб ўйладим. Бироқ опа "Жиззах ҳақиқати" газетасининг йиллик обунаси учун сохта квитанция тўғрилаб беришимни илтимос қилди. Қизиқувчанлик билан ойлик маошлари қанча эканлигини сўрадим. Журналистнинг ўртача уч ойлик маоши миқдорини айтди. Яна қўшимча репетиторлик ишлари борлиги, газета ўқишга умуман вақти йўқлигини билдирди.

   Устозларнинг ёшларга бераётган билимларини ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб бўлмайди, албатта. Аммо жамиятнинг зиёли аъзоларини газетага бўлган муносабати кишини ўйлантиради. Гарчи мавжуд имкониятларимиз-дан унумли фойдаланиш минг бор таъкидланаётган бўлсада, мазкур ҳолат онгли равишда яшашнинг ёзилган ва ёзилмаган рангдор қонунларини тушуниб етмаётганлигимиздан далолат.

   Таҳририятга "Менинг иш режамда оммавий ахборот воситаларига соҳам юзасидан материаллар тайёрлаш белгиланган. Илтимос, мақоламни таҳрир қилиб, ёритилишида ёрдам беринг...", деб турли мутахассислар ташриф буюришади. Газета обунаси ҳақида сўрасангиз, биздан турли нашрлар учун фалончадан пул йиғиб олишади, бироқ ойда бир марта газета кўрамиз ёки йўқ, деб хафа бўлишади. Нега талаб қилмайсизлар, десак раҳбарнинг жаҳлини чиқаришни истамасликларини айтишади. Бу вазиятда андиша соҳибининг ўз ҳуқуқий маданияти ва иқтисодиётига эътиборсизлигидан моддий манфаат кўраётган кимсаларга эътироз ҳам билдирилмайди. Бундай кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ачинарлиси, кўз юмишни маъқул кўришга одатланганмиз. Мана, аҳоли ни-ма учун газета ўқишга даъват этилиши зурур.

   Газета ўқиш Сизга ёқмаслиги мумкин. Хўш, унда нима учун ёқмаслигини, ёки обуна нархи иқтисодингизга тўғри келмаслиги ҳақида ёзмайсиз? Ёки саҳифалардан ҳеч қандай фойдали маълумот ололмаётганлигингизни асослаб бермайсиз? Обуна бўлганларчи?! Ҳалол маблағингизни сарфлайсиз-у, яна лоқайдликда давом этасиз. Обуначи ташкилотларнинг айби билан ойда бир бора газета қўлингизга теккан бўлсада, ундаги танқидий материалларга, Сизга ёққан ва ёқмаган мақолаларга муносабат билдиришга унамайсиз ҳам. Шу ўринда — "газетадан бошқа дардим йўқми?", дейдиганлар ҳам бор.

   Ҳаётдаги муаммоларимиз тирикликнинг ширин ташвишларидир. Бироқ адолатсизликлар сабаб ҳаётингиз аччиқ қисматларга айланаётган бўлсачи? Шунда ҳам оғриётган омонат жонингизга жимликни раво кўрасиз.

   Беш қўл баробар бўлмаганидек, ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Таҳририятга келган шикоят хатларининг аксариятида муаммолари бўйича Халқ қабулхонаси, туман ва вилоят прокуратурасидан ташқари бизга ҳам ариза билан мурожаат қиладиганлар кўп. Журналистларимиз томонидан қонунда белгиланган тартибда бундай мурожаатларнинг асосий қисми ижобий ҳал этиб берилади.

   Шундай экан, фуқаролик жамиятининг сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий салоҳияти ва маданиятини оширишда журналистнинг ўрни беқиёс. Аниқки, газета обунасига қилинаётган даъват замирида заррача ҳам моддий манфаат йўқ. Мақсад — ўзингиз томондан унутилаётган манфаатларингизни йил давомида эслатиш, ҳуқуқ ва имкониятларингиздан хабардор этиш, зарур бўлганда Сизни адолат доирасида ҳимоя қилишга ҳамиша тайёр эканлигини билдиришдир.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.