Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ БАЙРАМИ вилоятимизда тантанали нишонланди

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ БАЙРАМИ вилоятимизда тантанали нишонланди

15-01-2020, 14:11
Автор: User
Просмотров: 15
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   14 январь куни вилоятимизда ҳам Ўзбекистон РеспубликасиҚуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари Жиззах шаҳридаги "Хотира хиёбони"дан бошланди.

   Тадбирга вилоятимиз фаоллари, офицерлар, аскар ва сержантлар, уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар. Мусиқа садолари остида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросимини вилоят ҳокими Эргаш Салиев раҳбарлигидаги фаоллар бошлаб бердилар. Сўнгра Марказий Ҳарбий округ қўмондонлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят прокуратураси, мудофаа ишлари, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ҳамда божхона бошқармалари, корхона ва ташкилотлар номлари битилган боғланма гулчамбарлар мемориалнинг пойига қўйилди.

   Гулчамбарлар қўйиш маросими ҳарбийларнинг тантанали марш садолариостидасаф тортиб ўтишлари билан ниҳоясига етди.

   Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантананинг асосий қисми Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди.

   Давлатимиз мадҳияси билан бошланган тантана иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини вилоят ҳокими Эргаш Салиевўқиб эшиттирди.

   Шуни таъкидлаш керакки, юртимизда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни сифатида 1992 йилдан бери кенг нишонланади.Ўтган 28 йил тарих учун қисқа фурсат саналсада, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг замон талаблари даражасида такомиллашувида муҳимдир. Қисм ва бўлинмаларнинг жанговарлиги ошди. Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги юксалди. Ҳарбийларимиз замонавий қурол-яроғ ва жанговар техника билан таъминланди.

   Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, резервга бўшатилган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш давлатимиз эътиборида. Ҳарбий хизматчилар учун янги турар жойлар қуриш, мавжуд турар жой фондини таъмирлаш, замонавий ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструкция қилишйилдан-йилга кенгайиб бормоқда.


   Президентимизнинг 2020 йил 13 январдаги фармонига мувофиқ, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳВатан ҳимоячилари юксак мукофотлар билан тақдирландилар. Тантанали тадбирда мукофотлар ўз эгаларига гулдурос қарсаклар остида топширилди.

   —Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги халқимизнинг энг катта бойлигидир, — дейди "Шуҳрат" медали соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари минтақавий штабивзвод командирининг ўринбосари Мансур Ачилов. —Бу мукофот нафақат менга, балки взводимиз шахсий таркибининг камтарона хизматларига берилган юксак баҳодир. Бундан буён ҳам халқимиз фаровонлиги, чегараларимиз дахлсиз-лигини ҳимоя қилиш учун бор билим ва кучимизни аямай сафарбар қиламиз.

   Тантанали йиғилишда бир гуруҳ ҳарбийларга "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишонлари ҳам топширилди. Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Жиззах вилоят бўлими раиси, вилоят телерадиокомпаниясининг раҳбари Эркин Шермонов ҳам бор.

   Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ижрочи ёшлар ва санъат усталарининг катта концерт дастури билан ниҳоясига етди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.