Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви

«Ҳоким ва ёшлар» учрашуви

15-01-2020, 13:28
Автор: User
Просмотров: 15
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Янгиобод туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

   —Ушбу ҳудудда бугун ҳаёт қайнаяпти. Туман атрофлари янги қурилган бинолар билан кун сайин чирой очаяпти. Марказий кўчалар ободонлаштирилди. Ёшларни иш билан таъминлашда тадбиркорлар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринларига талаб ортаяпти. Ҳеч муболаўасиз айтиш мумкинки, бугун амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг барчаси сиз ёшларимиз учун, — деди вилоят ҳокими Эргаш Салиев.


   Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари, талабалар, ўқувчи-ёшлар, ёш тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва муаммолар юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилишди.

Ёш тадбиркор Жаҳонгир Раҳмонбердиев туман марказида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 600 миллион сўм имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

   —Мен тадбиркорлик билан шуўулланаман. Туманимизда нон ва нон маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, тенгдошларимни иш билан таъминлаш асосий мақсадим. Бугунги учрашувда бу масала ўз ечимини топганидан хурсандман, — деди Жаҳонгир.

   Жойида ҳал қилиш имкони бўлган ўттизга яқин мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда алоқадор давлат идораларига муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.