Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

8-01-2020, 09:26
Автор: User
Просмотров: 552
Комментариев: 0
Версия для печати

 

   Жорий йилнинг 14 майида қабул қилинган "тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоялаш ва рағбатлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаяпти.

   Жиззах шаҳридаги "ёшлар инновацион маркази"да Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зомин, Зарбдор, Янгиобод туманлари ва Жиззах шаҳри тадбиркорлари учун Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон республикаси бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва республика ишчи гуруҳларининг сайёр қабуллари ўтказилди.

   Куннинг биринчи ярмида 200 дан зиёд тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. 50 дан зиёд тадбиркорларнинг муаммолари алоҳида назоратга олинди ва тез фурсатда ижобий ҳал этилишини таъминлаш учун мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди. Аксарият тадбиркорларга фаолиятида учраётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

   Сайёр қабулларнинг кейинги манзили дўстлик тумани бўлди. Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, Пахтакор, Шароф Рашидов туманлари тадбиркорларининг мурожаатлари айнан шу ерда тингланди. 220 нафар тадбиркорлар кредит масаласида ёрдам сўрашди. Бу борада тижорат банкларигатопшириқлар берилди. 65 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш учун рўйхатга олинди.

   Тадбирларда адлия вазири ўринбосари тўлқин абдусатторов иштирок этди.


Ирода Облақулова,

вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

бўлими етакчи маслаҳатчиси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.