Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУАММОЛАР ЕЧИМИ ЙЎЛИДА

МУАММОЛАР ЕЧИМИ ЙЎЛИДА

8-01-2020, 09:21
Автор: User
Просмотров: 22
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жиззах вилоят “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилотида фуқаролик жамиятини юксак даражада шакллантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Унда ҳудуддаги барча нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этди. Вилоят ҳокими ўринбосарлари Эштемир Исматов, Назира Мухторовалар Ўзбекистон Республикаси Президенти девони қошидаги маслаҳат кенгаши аъзолари Сайёра Рашидова ҳамда Диловар Камолованинг ташрифи учун миннатдорчилик изҳор этишди. Тадбирни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари Назира Камалова олиб борди.

   — Фарзандларимизни илк қадамлариданоқ ҳурмат, маданият ва маънавият сабоқларидан хабардор этиб тарбияламас эканмиз, ҳар бир соҳада ортда қолишимиз аниқ, — дейди Ўзбекистон Республикаси фанлар академияснинг академиги, полимерлар кимёси ва физикаси институтининг директори Сайёра Рашидова. — Жамиятда авж олаётган муаммолар бугун пайдо бўлмаган. аксинча бир неча йиллар олдинги нотўғри ҳаракатлар илдиз отиб келмоқда.

   — Мен соҳамдан келиб чиққан ҳолда туман ва қишлоқлардаги саломатлик марказларининг шароитлари ачинарли эканлигини билдирдим, — дейди вилоят оитс маркази раҳбари Нилуфар Асқарова. — Бундай шароитда шифокорлар ўз билим ва кўникмаларидан тўлақонли фойдалана олишмагач ишлашни истамайди. Табиийки мутахассис кадр етишмаслиги аҳолининг тиббий маданиятини янада ўтмаслаштиради. Муаммонинг ечими сифатида туманларда фаолият юритадиган шифокорларнинг ойлик маошлари оширилиши ўрганилишини сўрадим.

   Барча иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, самимий музокара олиб борилди. аниқ мақсадларга қаратилган таклифлар белгилаб олинди. Тадбир якунида атоқли адиб, буюк давлат арбоби Шароф Рашидов музейига ташриф ташкил этилди.

Гулчеҳра Хидирова.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.