Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “ЙИЛ АЁЛИ”АНИҚЛАНДИ

“ЙИЛ АЁЛИ”АНИҚЛАНДИ

7-01-2020, 10:26
Автор: User
Просмотров: 26
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ҳар йили Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан мамлакатимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган, жамиятда ҳамда оилада намуна бўлаётган аёллар ўртасида “Йил аёли” республика миллий танлови ўтказиб келинмоқда. Янги йил арафасида вилоят ФҲДЁ биносида ушбу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

   Унда вилоятимизда илғор натижаларга эришган, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган тадбиркор ва фермер аёлларни эътироф этиш мақсад қилинди.

   Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова кириш сўзи билан очди.Байрамона руҳда ташкил этилган танловда “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” ҳамда “Йилнинг энг яхши фермер аёли” номинациялари бўйича шаҳар ва туманлардан 22 нафар илғор опа-сингилларимиз иштирок этишди.Улар орасида Ғаллаоролдаги“Нозимабегим насибаси” хусусий корхонаси раҳбариНасиба Ильясова, Шароф Рашидов туманидаги “Шоирабегим гуллари” фермер хўжалиги раҳбари Зулайҳо Раззоқовалар ғолиб деб топилди ва вилоят хокимлиги ҳамда ҳомийларнинг диплом, фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.