Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЯНГИОБОДНИНГ ЯНГИ МАНЗИЛЛАРИ

ЯНГИОБОДНИНГ ЯНГИ МАНЗИЛЛАРИ

17-12-2019, 16:30
Автор: User
Просмотров: 73
Комментариев: 0
Версия для печати

   Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” ва “Обод марказ” лойиҳалари асосида Янгиобод туманида таъмирланган, реконструкция қилинган ва янги қурилган ижтимоий ва иқтисодий, маданий ҳамда инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилди.

   Шу муносабат билан жойларда бўлиб ўтган тантанали маросимлар баландчақирликларда ҳам байрамона шукуҳ, юртдошларимида янада кўтаринки кайфият, ғурур-ифтихор бағишлади. Вилоят, туман ҳокимликлари, давлат идоралари ва муассасалари, жамоат ташкилотлари, туман аҳолиси вакиллари иштирок этган маросимларда вилоятда кейинги йилларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг самаралари ва аҳамияти яна бир бор қайд этилди.


   – Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат халқимизнинг бугунги кунидан манмунликни, эртанги кунга бўлган ишончни янада оширмоқда, – деди туман “Нуроний” жамғармаси раиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Сувонқул Худойбердиев. – Зеро, биз яна ўнлаб йиллар кўзларимиз кўникиб қолган эски шарт-шароитларда яшашаб, лоқайдлик, руҳий турғунлик, эскича кайфият ботқоғида юрардик. Мана бугун, буткул янгиланган Янгиободнинг қиёфаси бу заминда яшаётганлар қалбида бундан ҳам яхшироқ яшаш мумкинлиги, бунинг учун ҳамжиҳатликда меҳнат қилиш, ўқиш, изланиш кераклигини исботлаб берди.

   “Обод марказ” дастури доирасида туман марказида нуронийлар маскани, истироҳат боғи, давлат хизматлари агентлиги биноси, 80 ўринли 19-сонли умумтаълим мактаби, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, туман ФВБ ЁХБ, туман молия бўлими, 70 ўринли болалар боғчаси, 100 ўринли тикувчилик цехи барпо этилди.

   Туман марказида Хотира майдони барпо этилиб, у ерда Мотамсаро она ҳайкалининг ўрнатилиши, айниқса, ёшларни ватанпарварлик, аждодлар хотирасига ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Дастур доирасида бюджет маблағи, корхоналар ва тадбиркорларнинг сармояси ва банк кредитлари кўмагида жами 16 миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.


   Туман газ бўлими биноси ҳамда туман марказида лойиҳа қиймати1,9 миллиард сўмлик тиббиёт бирлашмасининг эски бўлими,тез тиббий ёрдам, туғруқ бўлимлари биноларининг қурилиш ишлари тўлиқ якунлангани етгани барчани қувонтирди.


   Туманнинг марказий кўчаси бўйлар юрар экансиз ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилганлигидан кўнглингизда, шукроналик туйғуси барқ уради. 3000 тупдан ортиқ арча, 500 тупдан ориқ япон сапораси ва манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди. Янги электр узатиш тармоғи тортилди. Натижада истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти тубдан яхшиланди.


   Байрам тантаналари тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхонанинг тантанали очилиш маросимига уланиб кетди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг бандлик масаласини ҳал этишга қаратилаётган эътибор аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп ҳудудларда қишлоқ аёлларини иш билан таъминлашда юксак самаралар бераётгани яна бир бор таъкидлаб ўтилди.


   —Туманимизда шу вақтгача биронта ҳам хизмат кўрсатиш корхонаси йўқ эди, — дейди корхона тикувчиси Моҳидил Эгамқулова. — Ҳудудда шундай замонавий корхонанинг қуриб, ишга туширилиши менга ўхшаган юзлаб хотин-қизларнинг доимий иш билан бандлигини таъминлади. Чеварлик касбини танлаб, қишлоғимизнинг ўзида ишлаётганим, элга нафим тегаётганидан бахтиёрман.

   Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бу борадаги ишларни янги босқичда ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

   — Бир нафар фарзандим бор, — дейди Шаҳло Мустафоқулова. —Мавсумий ишда ишлаб юрардим. “Янгиобод барака чеварлари” масъулияти чекланган жамиятининг очилиши барча қатори мени ҳам қувонтирди.

   Енгил конструкцияли қурилиш материаллари асосида қисқа вақт ичида қуриб битказилган корхона ишга туширилиши билан 100 нафар хотин-қизнинг бандлик масаласи ҳал этилди. Хитойда ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув дастгоҳлари билан жиҳозланган замонавий мажмуада кийиниш, ювиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар барпо этилган. Тоғли туманда янги корхонани қуриб, жиҳозлаш учун 1 миллиард 800 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди.

   Келгусида бу ерда яна 100 нафардан зиёд хотин-қизнинг бандлиги таъминланиб, ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт қилиш мўлжалланмоқда.

   Санаб ўтилган бунёдкорлик объектларининг бир кунда фойдаланишга топширилиши Янгиобод туманида катта байрам тусини олди. Таниқли ва ёш санъаткорлар, бадиий жамоалар иштирокидаги концерт йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.