Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТИЛЛА СИРҒА КУШАНДАЛАРИ

ТИЛЛА СИРҒА КУШАНДАЛАРИ

5-12-2019, 09:52
Автор: User
Просмотров: 258
Комментариев: 0
Версия для печати

   Гулчирой мактабга борадиган бўлганда, онаси яхши ният билан қулоғига тилла сирға тақиб қўйди. Қизалоқ онасининг совғасини қулоғидан туширмай тақиб юрди. Бир куни мак-табдан келаётган пайт олдидан бир чиройли опа чиқиб шундай деди:

   —Мен ойингни дугонасиман, сенга бошқа каттароқ тилла сирға олиб бераман, қулоғингдагини еч, — деб унинг қулоғидан сирғасини бир зумда ечиб, олиб қўйди.

   —Ойим уришади, беринг сирғамни, беринг, — дея Гулчирой бўзлаб қолди унинг ортидан.

   Кечқурун ойиси ишдан келгач, йиғлаб-йиғлаб бўлган воқеани айтиб берди. Унинг ойиси дарҳол ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилди. Унгача ички ишлар идорасигаўқувчи қизларнинг тилла сирғаларини ечиб олаётган фирибгарлар тўғрисида бир неча шикоятлар келиб тушганди.

   Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида тумандаги коллежлардан бирида таҳсил олаётган Назифа ва Карима исмли ўқувчилар фирибгарлик йўли билан Гулчирой сингари бир неча бошланғич синф ўқувчиларининг сирғаларини ечиб олганлиги аниқланди.

   Ўқувчилардан бир жуфт тилла сирға далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

   Ҳақли савол туғилади: эндигина 18 ёшга тўлган бу қизларни бундай жиноятларни содир этишга нима мажбур қилди?Ота-онаси уларни оқ ювиб, оқ тараган, едириб-ичириб, ҳеч кимдан кам қилмай вояга етказган. Энди ота-онанинг машаққатли меҳнати-ю ғамхўрлигига жавоб шуми?! Илм даргоҳида ҳам уларнинг замонавий касб-ҳунарларни эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган. Афсуски, улар эгри йўлни танлашди. Жиноятга жазо муқаррар.


Хабибулла АХМАДОВ,

Зарбдор тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.