Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » «КУЧЛАРНИ БИРЛАШТИРАМИЗ, ОИТСНИ ТЎХТАТАМИЗ»

«КУЧЛАРНИ БИРЛАШТИРАМИЗ, ОИТСНИ ТЎХТАТАМИЗ»

30-11-2019, 10:01
Автор: User
Просмотров: 19
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан 1998 йилдан бошлаб1 декабрь дунёда ОИТСга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Мухбиримиз вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази етакчи мутахассиси Низом Жамолов билан мулоқотда бўлди.


   —Бу йилгихалқароОИТСга қаршикураш кунибутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг "Кучларни бирлаштирамиз,ОИТСни тўхтатамиз" шиори остида ўтказилмоқда. Бу борада вилоятимизда амалга оши-рилган ишлар кўламига тўхталиб ўтсангиз.

   —1 декабрь умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан12 та вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.Режага мувофиқвилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари маҳаллалар, билиммасканлари, муассаса ва ташкилотларга бириктирилиб, аҳоли, талабалар, ёшлар орасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлариолиб борилмоқда.ОИТС маркази томонидан 10000 дан ортиқ "ОИВ инфекцияси ва ОИТС нима" мавзусида буклетлар тарқатилди.ОИВ инфекциясидан огоҳ этувчи 200 та плакат чоп эттирилиб, Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов тумани ҳудудида қатновчиавтобусларнинг кўринарли жойларига илиб қўйилди. Вилоятимиздаги барча таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда ОИВ инфекцияси профилактикаси, гиёҳвандликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида "ОИТСсиз келажак сари", "Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз", "ОИТС йигирма биринчи аср вабоси", "Ўзингни ва ўзгани ОИТСдан асра" шиорлари остида учрашув, маърузалар, давра суҳбатлари ва акциялар ўт-казилмоқда.

  Талабалар ўртасидаОИВ инфекцияси профилактикасини тарғиб қилиш учун"Энг яхши илм даргоҳи", умумтаълим мактабларида эса"Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз" мавзусида иншолар бўйича кўрик-танловлари ташкил этилди. Танлов ғолиблари таъсисчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театридатиббиёт бирлашмаларининг ўрта тиббиёт ходимлариўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича "Энг намунали ҳамшира" кўрик-танлови ўтказилди. Жорий йилнинг декабрь ойида режа бўйича ОИТС профилактикаси бўйича аҳолининг билим ва хабардорлигини оширишга қаратилган "Очиқ эшиклар куни" тадбири вилоят ОИТС марказида ташкил қилинади. Хоҳловчилар бепул ОИВга қарши текширувдан ўтишлари мумкин.

   —Бугун ОИТС бўйича эпидемиологик вазият қандай?

  —Ер юзида, республикамиз вавилоятимизда ҳам ОИТС бўйичаэпидемиологик вазият мураккаблашиб бормоқда. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотинингмаълумотига қараганда ер юзида ҳар минутда16 одамга ОИТС юқмоқда.

   —Ҳозирги кунда25 га яқин таносил касалликлари маълум бўлиб, уларнинг кўпчилиги тасодифий ҳимояланмаган жинсий алоқада жинсий аъзоларнингтери ва шиллиқ қаватлари бузилганда юқади. ОИТС профилактикасида касалликни юқтириб олиш хавфи каттабўлгангуруҳларга кирувчи аҳолини текшириш ҳам каттароль ўйнайди. Ушбу касалликбўйича аҳолининг билим даражасини оширишкаттааҳамиятга эгадир. Шумақсадда нафақат ОИТС маркази мутахассислари, балки барча тиббиётходимлари, зиёлилараввалоўзларининг билимларини ошириб, кенг жамоатчиликорасидаташвиқот ватарғибот ишларини олибборишлари зарур. ОИТСдан сақланиш ўзқўлимизда.


Зоир ЭРГАШЕВ

суҳбатлашди.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.