Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КАСАЛЛИКНИ ЮҚТИРМАСЛИК ҲАР КИМНИНГ ЎЗИГА БОҒЛИҚ

КАСАЛЛИКНИ ЮҚТИРМАСЛИК ҲАР КИМНИНГ ЎЗИГА БОҒЛИҚ

30-11-2019, 09:56
Автор: User
Просмотров: 24
Комментариев: 0
Версия для печати

 

  ОИТС энг кўп тарқалган ҳудуд Африка қитъаси бўлиб, жами беморларнинг 50 фоизга яқини ана шу ҳудудда истиқомат қилади. Иккинчи ўринда Ҳиндистон, учинчи ўринда Хитой, кейинги ўринларда Америка, Европа, Осиё мамлакатлари туради. ОИТС энг кам тарқалган ҳудуд Австралия қитъаси ва Янги Зеландиядир.

   Республикамизда ҳам ушбу касалликни юқтириб олганлар аҳолининг салкам бир фоизини ташкил этади. Диспансерназоратига олинганларнинг 57 фоизи эркаклар, 43 фоизга яқини эса аёллардир. Тошкент шаҳри, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида эпидемиологик вазият яхши эмаслиги қайд этилган.

   Бугунги кунгача ОИТСнинг махсус профилактикаси ишлаб чиқилмаган. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида унга қарши вакцина ишлаб чиқарилмайди. Япония, Америка, Россия, Франция, Германия ҳамда Куба давлатларида ОИТСга қарши жиддий иш олиб борилмоқда. Олимларнинг изчил изланишлари нати-жасида яқин келажакда вакцина ишлаб чиқариш ва ёшларни ОИВга қарши эмлаш кутилаётир. Ҳозирча бутун эътибор иккиламчи профилактикага қаратилаётир.

   Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, ташвиқот ишларини бутун чоралар билан кенгайтириш ОИТСга қарши курашнинг асосий омилидир. Шу мақсадда ўқув юртларида ОИТС ва унинг келиб чиқиш сабабларига қаратилган махсус машғулотлар олиб бо-рилиши белгиланган. Шаҳримиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасалари ходимлариЁшлар иттифоқи ва ННТ билан ҳамкорликдабу борада изчил тадбирларни амалга ошираяптилар. Белгиланган тадбирлар доирасида шу йилнинг ўтган даврида ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларда дунё муаммосига айланган ОИТСнинг келиб чиқиш сабаблари, хасталикнинг олдини олиш ва ундан қандай қилиб муҳофазаланишга бағишланган давра суҳбатлари ўтказилди.

   Шуниси эътиборлики, республикамиздаОИВга қарши курашнинг ягона давлат тизими ташкил этилган. Ҳар бир вилоятвакатта шаҳарларда ОИТСга қарши курашмарказлари фаолият кўрсатаётганлиги самарали натижалар бераяпти. Кейинги йилларда ОИТСга қарши кураш марказлари замонавий лаборатория жиҳозлари, тиббиёт асбоб-анжомлари билан жиҳозланаётганлиги хасталикни ўз вақтида аниқлаш имкониятини бериш билан биргаликда унга қарши кураш самарадорлигини ошираётир.


Раҳматилла СОДИҚОВ,

Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий

поликлиника врач-терапевти.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.