ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ ТАНЛОВИ![]() 15 ноябрь куни Жиззах политехника институтида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралашнинг вилоят босқичи бўлди. Номзодларни саралаш босқичи байрам тусини олди. Шаҳар-туман ҳокимларининг ўринбосарлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари мутасаддилари, жамоат ташкилотлари вакиллари танлов аввалида иштирокчиларнинг халқ амалий ва тасвирий санъати намуналаридан ташкил этилган кўргазма билан танишдилар. Танловни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисиНазира Мухторованинг кириш сўзи билан очди. —Зулфия номидаги давлат мукофотининг таъсис этилгани энг истеъдодли қизларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётир,—деди у табрик сўзи аввалида. —Шу пайтгача вилоятимиздан 22 нафар ёшлар ушбу мукофотга сазовор бўлганлиги қувонарлидир. Уларнинг Ватанимиз манфаати йўлида самарали фаолият олиб бораётганлиги кўнглимизни чексиз фахр ва ифтихорга тўлдиради. ![]() Шу ўринда бу йил танловнинг шаҳар, туман босқичларида1000 нафардан зиёд иқтидорли қизлар иштирок этганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Уларнинг орасидан муносиблари сараланиб, энг фаол, зукко, доно ва истеъдодли қизлардан 120 нафари танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шуни таъкидлашкеракки, танлов илгари 5 та йўналиш бўйича ўтказилган бўлса, 2018 йилдан буён унга яна 2 та—спорт ва жамоатчилик фаолияти йўналишлари қўшилди. Энг қувонарлиси, йилига ҳар бир вилоятдан икки нафардан алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга нуфузли давлат мукофоти бериладиган бўлди. Умумий ўрта, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг мукофот лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш бўйича давлат грантлари асосида имтиҳонларсиз қабул қилинади. Шу куни танлов комиссияси аъзолари ҳар бир иштирокчининг чиқишларини, улар тайёрлаган ишлар, эгаллаган ютуқлар, забт этган марраларни одилона баҳоладилар. Танловнингреспублика босқичига энг муносиб номзодлар сараланди. Бекпўлат ТОҒАЕВ. “Жиззах ҳақиқати”.
Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
11:12
МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ 010:12
ХАЛҚИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИҒИ 010:12
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ 010:12
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН 010:12
ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ 010:12
ТЎЛОВ ИНТИЗОМИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК 010:12
МАНГУЛИККА ДАХЛДОР 010:12
ФАҚАТ БАХТНИ МАҚТАГАН ШОИР 010:12
ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎРГАТИЛМОҚДА 009:09
КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ 015:10
ҚОЛГАН ИШГА ҚОР ЁҒМАСИН 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 008:09
БАЛЛИ, ФАРИДА! 007:09
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ 007:09
ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ 008:09
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!” 008:09
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА 014:11
ТОМАРҚА - СЕРДАРОМАД САХА 013:11
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ 013:11
ДУНЁТЕПАГА ҚУЛФЛАНГАН ХАЗИНА 013:11
«ҲЕЛЛАДОС» 012:11
БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ, ЮРТ БАХТИ 011:11
МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ 010:11
ПАРРАНДАЧИЛИК УЧУН БИЗНEС РEЖА 010:11
БАХТЛИ БЎЛМОҚ ШАРТ 0РЕКЛАМА
![]() ОПРОС
Оцените работу движка
|