Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

50 ЙИЛЛИК ҚАДРДОН

18-11-2019, 08:47
Автор: User
Просмотров: 36
Комментариев: 0
Версия для печати



   Вилоятимиз табиатининг гўзал ва бетакрорлигида, деҳқончилик ривожида шубҳасиз, сув манбалари муҳим ўрин тутади. Музейимизга ташриф буюрган ўқувчиларни Жиззах сув омборининг кичик макети ҳам қизиқтиради. Кўпчилик мазкур сув иншоотини табиий ҳавза деб ҳисоблар экан.

    Сув омбори Жиззах шаҳридан 9 километр шарқ ва жануби шарқдаги Ёйилмасой жарида 1963 йилда қурила бошланган. У Сангзор дарёсининг қишки ва кузги сувлари ҳамда тошқин, сел сувларини ўзида жамлайди. Уни “Жиззах денгизи” деб ҳам атайдилар. Бугунги кунда бу “денгиз” атрофида боғ-роғлар, дам олиш масканлари барпо этилган. Сув омбори балиқ ови ишқибозларининг ҳам севимли масканидир.

    Сув омборининг ўртача чуқурлиги 26 метр, узунлиги 5.5 километр. Сув сиғими 87,5 миллион м3ни ташкил этади. Сув омборига Сангзор дарёсидан ташқари Равотсой ва Эски Туятортар каналидан келган сувлар ҳам қуйилади. Мазкур иншоот Шароф Рашидов тумани ва Зарбдор туманида суғорма деҳқончиликни таъминлайди. Роппа-роса 50 йилдан буён сув омбори Жиззах аҳлига хизмат қилиб келмоқда.

    Вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган Жиззах сув омборининг тарихи нечоғли қизиқ бўлса, келажаги ҳам истиқболлидир. Боиси сув ҳавзаси бўйида сайёҳлик хизматларини кўрсатиш имкони мавжуд.


Аллома ИГАМОВА,

вилоят маданият ва санъат музейи

табиат бўлимининг катта илмий ходими.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.