Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

18-11-2019, 08:30
Автор: User
Просмотров: 38
Комментариев: 0
Версия для печати


   Бугунги кунда хорижий давлатларга бориб ишлашни орзу қилаётганларнинг аксариятида ҳуқуқий билимлар етарли эмас. Шу боис улар кўп ҳолларда қонунбузарликка йўл қўйишаяпти. Айримлари билатуриб, қонунни бузмоқда. Бундай кимсаларнинг қинғир ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фош этилаётир.

   1985 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, айни пайтда Бобур маҳалла фуқаролар йиғини, Зарафшон кўчаси, 122-уй, 1-хонадонда яшовчиДилноза Жўраевахорижга чиқиб ишлаш, бойиб кетиш орзусида эди. У 2017йилнинг 10 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрига йўл олади. “Алмати—Бангкок” йўналишида қатнайдиган самолётда Бангкок шаҳрига қонунга хилоф равишда равона бўлади. У Паттая шаҳрида хизматкорлик қилиб, уйига 400-500 АҚШ долларидан жўнатиб турган. Дилноза қиролликда 2019 йилнинг 23 майигача ишлайди. Унинг “саёҳати” якунига етгач, “Бангкок—Тошкент” йўналишидаги самолётда ўз ватанига қайтади. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бу аёлнинг қонунбузарлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Дилноза Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги ”Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш тартиби тўғрисида”ги 8-сонли қарори талабларига зид равишда рухсатнома ёзуви “стикер” расмийлаштирмасдан хорижий давлатга борган.

   Дилноза 2016 йилда ҳам Малайзия давлатида ишлаб келган. Ушбу давлат қонунчилигини бузганлиги учун депортация қилинган. Шундай бўлсада, бу аёл касал онасини даволатиш учун пул топиб келаман, деб хорижий давлатга йўл олади.

   Судда у айбига иқрор бўлди, қилмишидан пушаймонлигини билдирди. Қарамоғида бир нафар фарзанди борлигини, онаси касалманд эканлигини айтиб суддан енгиллик беришни сўради. Жиноят ишларибўйичаЖиззах шаҳар судининг ҳукмига биноан Жўраева Дилноза Худайбердиевна Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

(Мақола суд материаллари асосида тайёрланди.)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.