Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » РАҒБАТ ТЕРИМ СУРЪАТИНИ ОШИРАДИ

РАҒБАТ ТЕРИМ СУРЪАТИНИ ОШИРАДИ

9-11-2019, 11:14
Автор: User
Просмотров: 15
Комментариев: 0
Версия для печати

 

   Деҳқонларимизнинг йил давомидақилган машаққатли ва шарафли меҳнати ҳисобига далаларимизда мўл ҳосил етиштирилган. Ҳосилнинг бир мисқолини ҳам увол қилмай, ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олиш учун барча жойларда уюшқоқлик билан ишлар ташкил этилмоқда.

  Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Рес-публикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхона-си ва Ш.Рашидов, Пахтакор, Зарбдор ту-манларидаги қабулхона ходимлари пахта далаларида бўлишди. Ҳашарчилар билан учрашиб, кам таъминланган, нуроний, оилавий жамоа бўлиб деҳқонларга кўмакка келган юртдошларимизнинг бир гуруҳига қимматбаҳо совға-саломлар топширилди.

    Шароф Рашидов туманидаги "Жиззах ғалла саховати" фермер хўжалиги даласида жонбозлик кўрсатаётган Тошкентлик, Қўшкўприк, Мўлканлик ҳамда Қатор-тол маҳаллалари аҳолисидан ташкил топган 23-, 25-, 30-, 33-гуруҳларнинг 200 нафарга яқин ҳашарчилари кунига юртимиз хирмонига 8150 килограмдан ошириб пахта териб тўкмоқда. Масъулиятли мавсумда уюшқоқлик кўрсатиб, намуна кўр-сатаётган бу ҳашарчиларга ташкилотчилар томонидан совғалар берилди.

    Шу куннинг ўзида ана шундай тадбирлар Зарбдор, Пахтакор туманлари ҳашарчилари билан ҳам ташкил этилди.

    —Пахта териш учун барча шарт-шароитларни мужассам этиб қўйганмиз ва терим пуллари ўз вақтида берилишини назорат қилмоқдамиз, — дейди Зарбдор туманидаги Алишер Навоий маҳалласи раиси Абдували Бозоров. — Ҳашарчиларга иссиқ овқат берилиб, терим пулига қўшимча бир литрдан мой тарқатаяпмиз.

   —Далалардаги оппоқ пахталарни кўриб кўзинг қувнайди, — дейди Пахтакор тумани Дилором маҳалласида яшовчи Ойбека Алимова. — Пахтакорларнинг кўнгилларини кўтариб, ҳолидан хабар олиб, рағбатлантирилаётгани терим суръатини янада ошираяпти. Ҳашарчилар номидан барча саховатпеша ҳомийларга миннатдорчилик билдирамиз.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

(«Жиззах ҳақиқати»)


Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.