Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ҚОРА ГИРДОБ

9-11-2019, 10:53
Автор: User
Просмотров: 17
Комментариев: 0
Версия для печати

 

   Самарқанд вилояти, Пойариқ тумани, Ғаллакор маҳалласида яшовчи Ғайрат Нурқулов мўмай пул топишни кўпдан буён орзу қилиб юрарди. Бу сафар ҳам калласида қинғирлик билан пул топиш ғояси пайдо бўлди. У таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган каннабис ўсимлигини экишга ҳозирлик кўрди. Ҳовлисининг 1 квадрат метрига қора оғунинг уруғини сепди. Уни парваришлаб, йиғиштириб олди. Боя айтганимиздек, Ғайрат 2006 йилда ҳам калласига келган "зўр фикр", яъни гиёҳвандлик моддаси етиштириш ва сотишдан жазо олганди.

  У Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг 2006 йил 11 декабрдаги ҳукмига биноан Жиноят кодексининг 270-моддасининг 1-қисми ва 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбдор деб топилиб, 7 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2008 йил 28 августдаги амнистия тўғрисидаги қарорига биноан жазодан озод қилинган. Афсуски, унинг кўзи очилмади.

  Ғайрат ўзи етиштирган "деҳқончилигидан" озроқ татиб кўргач, уни сотиш пайига тушади. У бу ишда таниши Фориш туманида яшовчи Умиджон Ташмурадовдан фойдалан-моқчи бўлади.

   — Умиджон ука, зўридан бор, харидор топавер, — дея Ғайрат уйида сақлаб келаётган оғу билан мақтанди.

   — Нархини қандай келишамиз, ака?!

   — Арзон қилиб бераман, фақат ишончли харидор бўлсин.

   — Парво қилманг, мен пухта ишлайманку, биласиз-а!

   Умиджон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари-нинг эътиборига тушди. Жорий йилнинг 27 март куни у Пойариққа йўл олди. Йўл-йўлакай бозорлик қилиб, машинага жойлади. Ғайратга "Уйингизга бораяпман, ака, кутиб олинг", дея қўнғироқ қилиб қўйди.

  Ғайрат Умиджонни отасини кўргандай суюниб, қучоқ очиб кутиб олди.

  — Билардим, яхши йигитлигингни, яна тўлиб-тошиб келибсан, қуруққина келавермайсанми?!

  — Сиздек инсонларни йўқлаб туриш савоб, ака!

  — Борингга шукур, ука! Харидорларни ҳам қалаштириб ташласанг керагов...

  — Дорини етказиб турсангиз бўлгани...

  — Қанча олиб келдинг?

  — Мана, ака, 800 минг сўм, фақат бир қўллаворасиз, бир миллионлик қилиб бераверинг, пулнинг қолганини тез кунларда етказаман, менга ишонсангиз керак!

  Шу куни Умиджон марихуана гиёҳвандлик моддасини қўлга киритиб, Жиззах шаҳрига етиб келди. У қорадорини Орзу исмли йигитгабир миллион сўмга пуллаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига дуч келди.

Эртаси куни Ғайрат Нурқуловнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, темирдан тайёрланган чорва молларининг ем-хашак соладиган идишидан 14,33 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

  Ота-боболаримизнинг "Букрини гўр тузатади", деган доно нақли бежизга айтилмаган. Ғайратни-ку қамоқда кўзи очил-мади, Умиджон ҳам Жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг 2013 йил 10 октябрдаги ҳукмига биноан тайинлан-ган икки йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан тўғри хулоса чиқармаган экан. У ўша йили 12 декабрдаги амнистия актига кўра жазодан озод этилганди. Буни қарангки, давлат фуқаролар ҳақида қайғуриб, уларни жазодан озод этиб юбораяпти. Улар эса ўзларини онгли равишда гирдобга отаяптилар. Жиноят содир этдингми, албатта жазосини оласан, дейишади. Суд ҳукмига биноан Ғайрат Нурқулов 8 йил, Умиджон Ташмурадов 6 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этилди. Одамларга заҳар-заққумни раво кўрган оғуфурушларнинг қисмати шу.

  Узоқ-узоқларда чархпалакдек айланаётган қоп-қора гирдоб ичидан отилаётган аламли нидолар, ҳасрату афсус-надоматлар қалбларни ларзага келтиради. Уларнинг афсуслари дунёга сиғмас…


(Мақола суд материаллари

асосида тайёрланди).скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.