Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Эъзоздаги инсонлар

Эъзоздаги инсонлар

4-09-2019, 16:12
Автор: User
Просмотров: 39
Комментариев: 0
Версия для печати
Қиши қорли, баҳори ёмғирли, ёзи салқин, кузи ризқли бўладиганбу заминга тоғ ён бағрларида жойлашган қишлоқлар оралаб бораяпмиз. Табиатнинг сеҳрли уммони ўзига жалб этмасдан қўймайди. Дуоба, Еттикечув, Усмонлисой... бу қишлоқларни номма-ном яна давом эттириш мумкин. Ҳар бир қишлоқнинг табиати ўзгача. Равон йўлдан кета туриб тоғ ён бағирларида ўтлаб юргансурув-сурув қўй, пода-пода қорамоллар кўринади. Бу қишлоқ одамлари асосан чорвачилик билан шуғулланиб келишининг белгисидир. Йўл бўйлаб дам олиш масканларининг ташкил этилганлиги Зоминда экотуризмнинг ривожланаётганидан дарак. Ушбу манзараларни кузата-кузата қандай қилиб манзилга етиб борганимизни ҳам билмай қолдик. Бундан бир неча соат илгари юзларимдан тер оққан бўлса, тоғ ён бағридаги сўлим гўшага келиб баҳордагидек тетиклашдим.
Қаршимдамаҳобатли тоғлар орасида бундан бир неча ой илгарибарпо этилган, 150 ўринга мўлжалланган иншоот Ватанимиз тараққиётининг яна бир мевасидир.
Навоий кон металлургия комбинати санаторийси миллий ҳамда замонавий меъморчилик анъаналари ва ютуқларидан фойдаланиб бунёд этилганини бир қарашда илғаш мумкин. Бинонинг ташқи девори замонавий энергия тежамкор қурилиш материали билан қопланган. Бу эса бинони қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди. 150 ўринли анжуманлар зали турли мушоиралар, тадбирлар, китобхонлик кечаларини ўтказишга арзийдиган дилтортар масканга айланган. Шунингдек, сиҳатгоҳда кутубхона, дам олиш хоналари, тиббий ташхис ускуналар билан жиҳозланган фи-зотерапия, кислород терапияси, массаж, игна терапия, электрёруғлик муолажаси хоналари ва ошхона мавжуд. Турли спорт майдончалари дам олувчилар хизматида. Бинонинг орқа томонида ландшафт меъморчилиги асосида 180 ўринли амфитеатр ҳам барпо этилган.
Истиқлол — бебаҳо неъмат. Унинг қадр-қиммати, энг аввало, кечаги ва бугунги кунимиз қиёсида яққол намоён бўлади. Халқимиз ўтган қисқа даврда эришилган ютуқларимизни асрларга татигулик деб эътироф этишининг боиси ана шунда. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Навоий кон металлургия комбинати ташаббуси билан мамлакатимиз равнақийўлида хизмат қилган меҳнат фахрийлари, фан ва маданият арбоблари, ёзувчи,шоирлар ҳамда Зарбдор туманидан ташриф буюрган бир гуруҳёшлар билан ўтказилган давра суҳбатида ана шулар ҳақида сўз борди.
— Ёшлик давримиз бироз қийин кечган, — дейди, техника фанлари доктори, профессор Азмитдин Садритдинов. — 9 синфда ўқиб юрган кезларим далага чиқиб пахта терганман. Шунда, хаёлимга пахтани машина терса бўлмайдими, деган фикр хаёлимдан ўтган. Йиллар давомидаги изланишлар ўз натижасини берди. Далаларда машиналар пахта тера бошлади. Минг шукурки, ҳозир инсонлар дунёқараши ўзгарди, илмга бўлган эътибор кучайди. Айниқса, куни кеча Муҳтарам Президентимизнинг таълим тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларга бағишланган видеоселекторида айтиб ўтган сўзлари бизларни яна бир карра руҳлантирди.Кўп йиллик тажрибамда шунга амин бўлдимки, дипломи бор, салоҳиятли инсонлар ҳеч қачон хор бўлмас экан.
—Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан Суриянинг ўт-олов ловуллаб турган ўчоқларидан қутқариб олинган аёллар ва болаларнинг аҳволини телевидение орқали кўрдик, —дейди меҳнат фахрийси Қувондиқ Абдураззоқов. — Билиб-билмай адашганларнинг орзуси тинч юртда, бехавотир хонадонда тўйиб ухлаш экан. Самолётдан тушган миллатдошларимиз Тошкент тупроғини ўпдилар. Улар давлатимиз ғамхўрлигида, шифокорлар эътиборида бизнинг ҳаётимизга кўниктирилмоқда. Қанчалик ваҳшийлик, босқинчилик рўй бераётган жойдан келган юртдошларимиз Намангандаги гуллар байрамини кўришса қандай бўларкан?! Хива марказидаги янги хиёбонни, Оқтепадаги "Соҳил бўйи" йўлакларини, Зоминдаги истироҳат боғларини, Манас, Гагарин шаҳарчасини томоша қилишса, туш кўргандай бўлишса керак. Шундай жаннатмонанд, фаровон, осойишта мамлакатнинг фуқароси бўлиш бахт эмасми?! Бугун юртимизда барча миллат вакиллари тинч-тотув иноқ яшамоқда.
—Таъкидлаш лозимки, республикамиз иқтисодиёти ва аҳолисининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжи энергиянинг тоза экологик манбаларидан фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда, —дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Комил Ибрагимов. —Мамлакатимиз энергия манбаи сифатида табиий газга катта эўтиёж сезади. Чунки ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 85 фоизи айнан табиий газ орқали қопланади. Фориш туманининг Тузкон кўли яқинидаги АЭС қурилиши бежиз танланмаган.
— Энг катта бойлик — тинчлик, — дея суҳбатга қўшилди таниқли санъаткор Лутфилла Саъдуллаев. — Мамлакатимизда тинчлик ҳукмрон. Бу ҳаммамиз учун олий бахт. Фарзандларимдан мана шундай замон ва осойишталикнинг қадрига етишларини сўрайман.
Давра суҳбати давомида«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, меҳнат фахрийси Иброҳим Содиқов, "Тонг юлдузи" газетаси бош муҳаррири Ашурали Жўраев ва бошқалар сўзга чиқиб, халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём ҳақида, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг моҳияти ва аҳамияти юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар халқимизнинг фаровонлигини оширишга, турмуш маданиятини юксалтиришга хизмат қилаётганлиги тўғрисида гапирдилар.
Шунингдек, давра суҳбати давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" давлат дастури, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", "Ҳар бир оила — тадбиркор", "Ёшлар — келажагимиз"каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни хусусида ҳам сўз борди.
Муқимбой ИСМОИЛОВ,
(«Жиззах ҳақиқати»)
Лазиз МАМАТҚУЛОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.