Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “Ғунча” энди гуллади

“Ғунча” энди гуллади

24-06-2019, 16:02
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати
Арнасой тумани марказидаги "Ғунча" мактабгача таълим муассасасининг икки қаватли биноси республика Ички ишлар вазирлиги ҳомийлигида таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди.
Муассаса 39 йил мобайнида мутасаддиларнинг эътиборидан четда қолди. Кичкинтойлар учун зарур шароит яратилмади. Электр, иссиқлик ва тоза ичимлик суви таъминотидаги носозликлар, болалар майдончасининг ташландиқ ҳолга келиб қолгани ҳеч кимни ташвишга солмади.
Бугун муассаса қайтадан бўй кўрсатди. 140 ўринлимасканда 5 та асосий ва 4 та қисқа муддатли гуруҳларда жами 180 нафар кичкинтой қамраб олинган. Хоналар жиҳозланди. Машғулот ўтиладиган жойлар қўшимча ўқув-қуроллари, китоблар, ўйинчоқлар билан бойитилди. Тўрт камерали музлаткич, ювиниш, кир ювиш, қуритиш машиналари, жиҳозлари билан таъминланиши ходимлар ишини енгиллаштирди. Чўмилиш ҳавзаси ва яшил хиёбон барпо этилди. Болалар ўйингоҳига арғумчоқ ва аттракционлар ўрнатилди.
— Ташкил этилганидан буён шу муассасада меҳнат қиламан, — дейди боғчанинг хўжалик мудираси Нусрат Исмоилова. — Замонавий таъмирланиб, фойдаланишга топширилган масканимиз халқимиз учун ажойиб туҳфа бўлди. Ҳомийларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Туманда жорий йилда 10 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. 2020 йилда яна 3 та давлат мактабгача таълим муассасасининг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Зоир ЭРГАШЕВ.
(«Жиззах ҳақиқати»)
Лазиз Маматқулов олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.