Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БАРКАМОЛ АВЛОД —ЮРТ КЕЛАЖАГИ

БАРКАМОЛ АВЛОД —ЮРТ КЕЛАЖАГИ

24-06-2019, 15:51
Автор: User
Просмотров: 725
Комментариев: 0
Версия для печати
“Жиззах ҳақиқати” — “Джизакская правда” газеталари таҳририятининг мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда баркамол авлод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш борасида олиб борилаётган кенг қаировли ислоҳотларнинг самараси ҳақида журналистларга атрофлича маълумот берилди.
—Вилоятда 30 ёшгача бўлган ёшлар 604503 нафарни ташкил этади,—деди Б.Тўхтамишев ОАВ ходимлари эътиборини ўзига қаратиб.—“Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури асосида баркамол авлод эгаларининг таълим-тарбия олиши, улар учун янги иш ўринлари очишда, тадбиркорликка жалб этишда катта ишлар амалга оширилаяпти.
Вилоятнинг еттита туманида “Ёшлар меҳнат гузари” фаолият кўрсатмоқда. Ғаллаорол, Дўстлик, Шароф Рашидов, Пахтакор туманлари, Жиззах шаҳрида “Ёш тадбиркор” коворкинг марказлари фаолияти йўлга қўйилган.
Дастур доирасида 292 бизнес лойиҳага 40 миллиард 64 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, шу ҳисобдан 1465 та янги иш ўринлари яратилганлиги айтиб ўтилди. 2019 йилда 154 та оилага “Ёшлар уйи”дан квартиралар ажратилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари — доимий эътиборда. 313 нафар ўқувчи ўқув-қуроллари, 107 нафари кийим-кечак билан бепул таъминланганлиги бундан яққол далолат берди.
Шундан сўнг Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг вилоятдаги ижроси ҳақида фикр юритилди. Зомин, Шароф Рашидов туманлари, Жиззах шаҳрини айни шу беш ташаббус бўйича намунали ҳудудларга айлантириш юзасидан иш олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Матбуот анжуманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар билан ишлаш ва бошқа муҳим йўналишларда амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий жиҳатдан муҳокама қилинди. Журналистларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб қайтарилди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимининг раиси Эркин Шермонов сўзга чиқиб, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари кунига тайёргарликнинг бориши, касб байрамига бағишланган асосий байрам тадбири 27 июнь куни Жиззах шаҳрининг “Висол” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берди.
Турсунбой КАМОЛОВ.
(“Жиззах ҳақиқати”)
Матбуот анжуманидан лавҳа.
Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.