Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙ...МИ?

ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙ...МИ?

29-05-2019, 11:19
Автор: User
Просмотров: 38
Комментариев: 0
Версия для печати

Таҳлил


ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙ...МИ?

Болаларнинг ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишларини ташкиллаштириш мақсадида болалар оромгоҳларини мавсумга тайёрлаш ишлари ниҳоясига етиб бормоқда. Мавзу юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг бўлим бошлиғи Шароф Бахриддинов мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди.

- Вилоятимизда мавсум давомида жами 95 та оромгоҳда 9525 нафар боланинг соғломлаштирилиши режалаштирилган. Шулардан 9 та доимий ва 86 та мактаб қошидаги кундузги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўқувчилар ҳордиқ чиқаради.

Вилоятда бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш жараёнида ёшларнинг, айниқса, мактаб ўқувчиларининг мароқли дам олишларини таъминлаш ҳам муҳим масалалардан бири саналади. Шунинг учун ҳам мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ барча оромгоҳларнинг ҳолати, жиҳозланиши ва бошқа жиҳатларини ўрганиб чиқмоқда. Ободонлаштириш, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари учун 6 миллиард 563 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф этилаётир. Оромгоҳларнинг бадиий адабиётлар ва компьютерлар билан таъминланиши режалаштирилган.

Ш.Рашидов туманининг Тоғтерак қишлоғида жойлашган Жиззах аккумулятор заводига қарашли "Зомин-Санрайз" оромгоҳи мавсумга тайёр ҳолатга келтирилган. Афсуски, айрим ҳудудларда бу борада бепарволикка йўл қўйилмоқда. "Даштобод пахта тозалаш корхонаси" АЖга қарашли "Зомин" ҳамда Ш.Рашидов туманида жойлашган вилоят касаба уюшмалари бирлашмасига қарашли Ш.Рашидов номли оромгоҳларда бино ва иншоотларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Фориш туманида жойлашган "Дўстлик пахта тозалаш корхонаси" АЖга қарашли "Табассум" оромгоҳида ёзги мавсумга тайёргарлик ишлари (10 майгача) умуман бошланмаган. Оромгоҳ биноси ва иншоотлари, жумладан, ётоқхоналар, ошхона, ҳожатхона, чўмилиш ҳавзаси, душхоналар, тиббиёт, маънавият ва маърифат хоналари таъмирталаб аҳволда. Таъмирлаш ишлари учун "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан маблағ ажратилмаган.

Каттабоғдон қишлоғида жойлашган "Зангори олов" оромгоҳиётоқхоналарининг пластик шифти ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида гипсокартонга алмаштирилди. Қолган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ишлари шу кунларда якунланади. Шу ҳудудда жойлашган "Жилғача" оромгоҳида 30 ўринли янги ётоқхона корпуси, маъмурий бино, душхона ва қўшимча ҳожатхона қурилиши ҳамда оромгоҳ атрофини бугунги кун талабига мос равишда девор билан ўраш ишлари тугалланиш арафасида.

Шу тумандаги "Аҳмад ота Файз" хусусий фирмасига қарашли "Матлуботчи" оромгоҳининг ошхонаси, тиббиёт, маънавият ва маърифат хоналари, ҳожатхона ва чўмилиш ҳавзасидаҳамда Зомин туманидаги вилоят халқ таълими бошқармасининг 29-сонли Меҳрибонлик уйига қарашли "Лочин" оромгоҳида жорий таъмирлаш ишлари ҳам май ойининг охиригача ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Фориш туманида жойлашган тўртта оромгоҳга олиб борувчи йўллар сел келиши оқибатида мутлоқ яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлса-да, мутасадди "Жиззахавтойўл" акциядорлик бирлашмаси томонидан таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмаган. Вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан оромгоҳларни электр токи билан таъминловчижиҳозларни қайта кўрикдан ўтказиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш ишлари тўлиқ амалга оширилмаган.

Халқимизда «Бугунги ишни эртага қўйма», деган нақл бор. Барча тайёргарлик ишларини тезроқ якунига етказиш, оромгоҳларда муносиб шароит яратиш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, таътил жараёнида болаларнинг спорт ва маданиятга, китоб ўқишга қизиқишларини оширишбўйича олиб борган саъй-ҳаракатларимиз эртага ижобий самара бериши керак.


Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

ёзиб олди.

(«Жиззах ҳақиқати»)

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.