Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЗОМИНДА ЯНГИ САНАТОРИЙ

ЗОМИНДА ЯНГИ САНАТОРИЙ

29-05-2019, 11:11
Автор: User
Просмотров: 31
Комментариев: 0
Версия для печати

Ташаббус самараси

ЗОМИНДА ЯНГИ САНАТОРИЙ

Зомин туманига кириб борар экансиз, хушманзара табиати, залворли тоғлари, зилол сувлари, ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот олами кўнглингизга ором олиб киради. Сойларнинг шарқирашига маст бўлаётган салобатли тоғлар неча минг йиллик тарихни ўзида мужассам айлаб, оҳиста-оҳиста сузаётган булутларни ўзига чорлайди. Ям-яшил, кўркам боғ, қуюқ арчазор, анвойи гуллар, ихчамгина йўлаклар сизни янги замонавий бинога бошлаб боради. Савлат тўкиб турган бино остонасидан ҳатлаб ўтар экансиз, бу ерда фаолият олиб бораётган меҳри қайноқ инсонлар билан танишиш истаги пайдо бўлади.


Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан юртимизнинг энг сўлим ва хушманзара масканларидан бўлган Зо-мин туманида Навоий кон металлургия комбинати ҳомийлигида қуриб битказилган 150 ўринли санаторийнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Республика ижодкорлари ва шу комбинат ишчи-ходимларининг мароқли дам олишлари учун мўлжаллаб барпо этилган ҳашаматли иншоотнинг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Х.Султонов сўзга чиқди. Юртимизда қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш, қолаверса, бошқа соҳаларда қилинаётган эзгу ишлар инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини миллий қадрият даражасига кўтарди, дейди нотиқ. Хусусан, ушбу соғломлаштириш маркази Буюк Британия, Германия технологиялари асосида замонавий тиббий-диагностика ускуналари билан жиҳозлангани, унда юртдошларимиз ўз соғлиқларини мустаҳкамлаши учун барча шароитлар яратилгани алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг Навоий кон-металлургия комбинатининг бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ.Санақулов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саййид ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев сўзга чиқдилар.

Соғломлаштириш маркази намунали дам олиш масканларидан бири бўлиб, аҳолининг бронхиал астма, юқори нафас йўллари, марказий асаб ва таянч ҳаракати тизими касалликларини даволашда қўл келади.

— Ушбу соғломлаштириш марказида кон-металлургия комбинатининг ишчи-ходимлари, шунингдек, республикамиз ёзувчи ва ижодкорлари ҳамда оила аъзоларининг мароқли дам олишлари учун барча қулайликлар яратилган, — дейди санаторий бош врачи Адилжон Маматжонов. — Физиотерапия, кислород терапияси, массаж, игнатерапия, электр ёруғлик муолажаси хоналари юртдошларимиз соғлигини тиклашда хизмат қилади.

Соғломлаштириш масканидаги бир, икки ҳамда уч кишига мўлжалланган хоналарнинг ҳар бири ўзига хос кўринишга ва безакка эга. Йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам тиббий хизмат кўрсатиш учун шароитлар яратилган. Мутахассис врачлар тавсияси асосида барча турдаги даволаш-соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади. Чунончи, умуртқа поғонасини чўзиш, организмдаги кислород танқислигини бартараф этиш учун барча воситалар бор. Ҳудуднинг ўзига хос табиати, ўсимлик дунёси, 240 дан зиёд доривор гиёҳлари инсон соғлиги учун ўта муҳим. Айниқса, арча дарахтидан тараладиган эфир мойи ифори фойдали.

Яна бир эътиборли жиҳати, юртдошларимиз 12 кун давомида мазмунли ҳордиқ чиқариб, даволаниб, қўшимча равишда республикамизнинг бошқа диққатга сазовор жойларига зиёратга бориш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Маросимда қурилиш, ободонлаштириш ишларида иштирок этганбир гуруҳ соҳа илғорлари "Навоий кон-металлургия комбинати" маъмурияти ва касаба уюшмалари кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

— Юртимизнинг барча жойларида бўлдим, лекин ушбу соғломлаштириш марказидек жойни учратганим йўқ, — дейди "НКМК" марказий бошқармаси ходими Акрам Усмонов. — Бизларга қаратилаётган бундай эътибор ҳамда ғамхўрликдан миннатдормиз.

Санаторий қурилишида миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари, ютуқлари уйғунлашган. Бинонинг ташқи деворларизамонавий энергия тежамкор қурилиш материали — стеклокристалит билан қопланган. Бу эса бинонинг қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.

Тадбир давомида меҳмонлар марказ билан яқиндан танишишди. 4 гектар майдонни эгаллаган маскан ҳудудида дам олувчилар учун концерт, маданий-маърифий ва ижодий кечаларни ўтказишга мўлжалланган 150 ўринли амфитеатр барпо этилган. Спорт майдончалари қад ростлаган.

Иштирокчиларга "НКМК" фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Таниқли ёзувчи-шоирлар, ёш ижодкорлар иштирокида бўлиб ўтган мушоира кечаси, Навоий шаҳрининг "Фарҳод" маданият саройи жамоаси томонидан тайёрланган мусиқий дастур барчага завқ улашди.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

(«Жиззах ҳақиқати»)

Муаллиф олган суратлар.






скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.