Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Халқлар дўстлигининг ёрқин намойиши

Халқлар дўстлигининг ёрқин намойиши

22-05-2019, 09:32
Автор: User
Просмотров: 33
Комментариев: 0
Версия для печати

Ўзбекистон — умумий уйимиз


Халқлар дўстлигининг ёрқин намойиши


Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 январдаги 01-07/1-220-сонли чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида 20-21 май кунлари "Ўзбекистон — умумий уйимиз" шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Дастлаб Жиззах политехника институтида фестиваль доирасида "Ўзбекистон — бағрикенг диёр" мавзуида фотокўргазма ташкил этилди. "Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти" деб номланган давра суҳбатига ҳам мазкур олий ўқув юрти мезбонлик қилди.

Шундан сўнг байрамона тадбир Зомин туманидаги 8-умумтаълим мактабига кўчди. Билим даргоҳида турли миллат ва элат вакиллари билан дўстона мулоқот уюштирилди. Фестивалга бағишланган байрам дастури амалий санъат ва ҳунармандчилик кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Фестивалнинг иккинчи иш куни миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши билан бошланди. Уни вилоят ҳокимининг ўринбосари Эштемир Исматов кириш сўзи билан очди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг бўлим мудири Умид Турсунов анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Ўзбекистон — умумий уйимиз" фестивали тобора янгича шакл, мазмун касб этиб бораётганлигини таъкидлади. Жиззах вилоятида миллий-маданий марказлар учун яратилган шароит ибратга лойиқ эканлигини айтди.

Кенгайтирилган йиғилишда вилоят қирғиз миллий-маданий маркази оқсоқоллар кенгаши раиси Хидир Шукуров, тожик миллий-маданий маркази раҳбари Абдукарим Шарипов, адлия бошқармасининг масъул ходими Ориф Ҳасанов ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Мирзачўл туманидаги Ўзбек-қозоқ миллий-маданий маркази фестиваль иштирокчиларига бағрини очди. Бу ерда турли миллат ва элат вакиллари билан самимий суҳбат қурилди, санъат ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Фестивалнинг вилоят босқичи ёш санъатсеварлар ижросидаги гала концерт, ғолибларни тақдирлаш маросими билан якунланди.


Турсунбой КАМОЛОВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.