Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Меҳнат фахрийсига эҳтиром

Меҳнат фахрийсига эҳтиром

22-05-2019, 09:31
Автор: User
Просмотров: 32
Комментариев: 0
Версия для печати

Эътироф

Меҳнат фахрийсига эҳтиром


Меҳнат фахрийси, узоқ йиллар вилоят "Дори-дармон" масъулияти чекланган жамиятига катта ташкилотчилик билан етакчилик қилиб келган Эргаш Тожибоевга вилоят ҳокимлигида юксак эҳтиром кўрсатилди. Э.Тожибоев таваллуд айёмининг 70 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, кўп йиллик самарали меҳнатлари учун юбилярга самимий миннатдорчилик билдирди, фахрий доришуносга гулдурос қарсаклар остида вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Эркин Холматов, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари Ботир Сулаймонов Э.Тожибоевни қутлуғ ёши билан самимий муборакбод этишди.

— Бу кун ҳаётимда ўчмас из қолдирди, — деди Эргаш Тожибоев сўз олиб. — Умрим борича вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, ёш доришуносларни тарбиялашга ўз ҳиссамни қўшишдан толмайман.


Т.НАБИХЎЖАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.