Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОИЛА ДАРОМАДИ ОШАЯПТИ

ОИЛА ДАРОМАДИ ОШАЯПТИ

12-04-2019, 10:11
Автор: User
Просмотров: 13
Комментариев: 0
Версия для печати
Бахмал туманининг “Янги боғ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли томорқа ерларидан оқилона фойдаланиб келишади. Улар етиштираётган мева, картошка, сабзи, пиёз каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари вилоят бозорларига ҳам етказиб берилаяпти.
Лойқа қишлоғида истиқомат қилувчи Абдусамад Абдуғаппоров туман “Халқ банки”да ишлайди. У бўш пайтлари 15 сотих томорқасида фарзандлари ​ва турмуш ўртоғи Моҳира опа билан меҳнат қилади. Айни кунларда ҳам томорқадаги экинлар авжидан кўз қувнайди.
1,5 сотихли иссиқхона оилага даромад келтирмоқда. 400 туп помидор кўчатлари парваришланаётир. Экинлар гулга кирди. Июнь ойининг бошида помидор пишиб етилади.
— Меҳнат қилган кам бўлмайди, - дейди маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Абдураим Мухторов. – Аҳоли томорқасидан ​унумли фойдаланса, парранда, чорва боқса, рўзғорлари тўкин, янада обод бўлади.
Абдушукур ЛАПАСОВ.
Суратда: Оила бекаси Моҳира Абдуғаппорова ўғли билан томорқада.
Лазиз МАМАТҚУЛОВ олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.