Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Маданият масканидаги «маданият»...

Маданият масканидаги «маданият»...

1-04-2019, 10:16
Автор: User
Просмотров: 21
Комментариев: 0
Версия для печати
Лалмикор маҳалласи Ғаллаорол туманидаги аҳоли энг гавжум ҳудудлардан бири. Бир пайтлар наслчиликка ихтисослашган "Ғалла-орол" агрофирмасимаркази бўлган маҳаллада аҳоли учун кўпгина қулайликлар яратилган эди.
Бугунмаҳаллада бўлган киши тамоман бошқача манзаранинг гувоҳи бўлади. Ҳудуддаги 66 та катта-кичик кўчанинг аксарияти ўйдим-чуқур. Қаровсиз бино ва иншоотлар, чала ярим кесилиб кетган дарахтлар беихтиёр эътиборингизни тортади. Айниқса, қаровсизликдан нураётган Лалмикор санъат саройининг ҳолига маймунлар йиғлайди.
— Ортиқ Отажонов, Хайрулла Лутфуллаев, Равшан Комиловларнинг дилтортар концертларидан мана шу саройда баҳраманд бўлган эдик, — дейди сарой олдида биз билан учрашган Раббимқул Холдоров. — Санъат саройи (уни ҳозир ҳам шундай деб аташ мумкин бўлса)нинг бугунги ҳолати мен кабиминглаб лалмикорликларни ташвишга солаётганлиги бор ҳақиқат.
Маҳалла аҳолисининг сўзларига қараганда, санъат саройи 1976 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Маданият кошонаси ишга туширилгач, атрофидан каттагина майдон ажратилиб,истироҳат боғи ташкил этилганди. Ҳозирда боғдаги дарахтларнинг аксарияти "сувсизликдан қуриб қолди" баҳонасида кесилиб кетган.
Айни пайтда санъат саройи қаровсиз аҳволда. Маданият масканининг иккинчи қаватига бундан 13 йил илгари вақтинча ижарада туриш шарти билан Ғаллаоролдаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг Лалмикор тармоғи жойлаштирилган. Ҳозирда 67 нафар санъатсевар ёшларга анъанавий хонандалик, хореография ва халқ чолғу асбоблари йўналишлари бўйича 9 нафар педагог таълим бермоқда.
— Иккинчи қаватдаги 6 та хонада фаолият кўрсатамиз, — дейдитармоқ раҳбари Раббимқул Холдоров. — Ўзимиз турган хоналарни мактаб томонидан ажратилаётган маблағ эвазига баҳоли қудрат таъмирлаб турибмиз. Лекин бинонинг асосий қисми — томоша зали, фойеси қаровсизликдан харобага айланиб бораяпти. 4-5 йил илгари қаттиқ ер силкиниши оқибатида бинонинг ойналари чил-чил бўлиб кетган.
Ажабо, бу ҳол ҳеч кимни чивин чаққанчалик ҳам ташвишлантирмади. Фақатгина шу бинода фаолият олиб бораётган мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиларининг бу ҳолдан жонлари ачияпти, холос. Улар ҳам лоқайд бўлишганда, 450 ўринли томошабинга мўлжалланган санъат саройининг ички жиҳозлари ҳам аллақачон талон-тарож бўлиб кетарди.
— Бу жой бир пайтлар гуллаган маскан эди, — дейди Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Ҳамза Мавлонов. — Дурустгина маскан бепарволик қурбонига айланди. 9 мингдан зиёд аҳолиси бўлган маҳалламиз учун маданият саройи сув билан ҳаводек зарур. Бирон тадбир уюштирадиган бўлсак, гоҳ коллежга, гоҳ мактабга югурамиз. Бино таъмирланса, турли тўгараклар ташкил этиш мумкин. Бу маҳалла ёшларининг бўш вақтлариникўнгилли ўтказиш имкониятини яратади.
Санъат саройи кеча ёки бугун шундай ҳолга келгани йўқ. Дастлаб «Ғаллаорол» агрофирмаси балансида бўлган бино туман машина трактор парки ихтиёрига ўтказилди. 2012 йилга қадар маданият масканига Ғаллаорол нефть маҳсулотлари базаси эгалик қилди.
— Қаровсизлик айнан шу даврда содир бўлди, — дейди Ҳамза Мавлонов. —Корхона мутасаддилари ўзлари-ку бинога қарамадилар. Лекин бошқаларни ҳам бу ерга яқинлаштирмади. Охир-оқибат бино шу ҳолатга келди.
2012 йилда бино Ғаллаорол туман маданият бўлими тасарруфига ўтди. Кўпчилик маданият маскани энди эгасини топди, бирон ўзгариш бўлиб қолса керак, дея умид қилганди. Орзулар пучга чиқди. Орадан 7 йил ўтдики, ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
— Санъат саройини таъмирлаш масаласида мурожаат қилмаган жойимиз қолмади, — дейди туман маданият бўлимининг мудири Азамат Тугалов. — Бироқ бирор натижага эришмадик. Лалмикор маҳалласи бу йил "Обод қишлоқ" дастурига киритилди. Энди бутун умид ана шундан. Зора, дастур ижроси бўйича санъат саройига ҳам сон тегса.
Санъат саройи рўпарасидаги боғ ҳудудига иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 440 нафар лалмикорликлар учун ёдгорлик ўрнатилган. "Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди!". Ана шу шиор остидашаҳидлар номи мармар тошга битилган. Улар ҳам ёмғир, қор таъсири, қаровсизликдан бирин-кетин кўчиб кетаяпти. Бу ҳам етмагандек, атроф чорва молларига яйлов, ёдгорликнинг ўзи қўй-қўзилар учун соябон бўлиб қолган.
Бугунги гулгун ҳаётимиз учун жонини қурбон қилган оталар руҳини чирқиратаётганларнинг муддаоси нима эканлигини била олмадик. Балки бу муаммонинг ечимини Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мутасаддилари топишар. Мавзуга яна қайтамиз.
Бекпўлат ТОҒАЕВ,
"Жиззах ҳақиқати"нинг
махсус мухбири.
Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.