Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Ободлик бор жойда...

Ободлик бор жойда...

1-04-2019, 10:06
Автор: User
Просмотров: 20
Комментариев: 0
Версия для печати

Бобом раҳматли Эргаш Тақатой шўро тузуми даврида кўп йил мироблик қилган. Дадам Турсунқул Калон ҳам колхозда эллик йил сувчи бўлиб ишлаган. Олтинчи синфни битириб, ёзги таътилга чиққач, дадам эшагига миндириб, мени ҳам далага олиб кетарди. Кунларнинг бирида дадам дока рўмолчасини ариққа тутиб, сув ичди. Тўрва халтасидан нон олиб, сувга ботириб еяётганини кўриб саволга тутдим.

— Бу сув тоза эмас-ку?

Шунда дадам:

— Етти думалаган сув ҳалол ҳисобланади, болам, — деди.

Бугун дунёда тоза ичимлик суви танқислиги глобал муаммога айланди. БМТ маълумотларига кўра, ҳозир 1,1 миллиард инсон доимий сув танқислиги шароитида яшаяпти. 2 миллиард одам бу муаммога вақти-вақти билан дуч келиб турибди. Ҳар куни 6000 нафар бола сувсизликдан нобуд бўлаяпти.Ҳозир кўпчилик бу бойликдан тежамкорлик билан фойдаланиш устида бош қотирмоқда.

Афсуски, шундай шароитда канал, ариқ васув ҳавзаларига чиқинди ташлаётган,канализация тармоғини оқизиб қўйган ҳамюртларимиз борлигидан кўз юмолмаймиз. Жиззах шаҳри ҳудудидан Эрони, Қалия, Чўлимўлканлик, Саройлик, Хавастлик каби канал ва ариқлар оқиб ўтади. Сўнгги йилларда каналларнинг қирғоқ бўйларида аҳоли ва мулкдорлар томонидан ноқонуний қурилмалар барпо этилди. Уларнинг атрофи чиқиндихонага айлантирилди.

Муҳтарам Президентимиз шу йилнинг 30-31 март кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Жиззах шаҳри ҳудудидан оқиб ўтган канал ва ариқларнинг қирғоқ бўйларини ободонлаштириш, келгусида аҳоли сайр қиладиган кўркам масканларга айлантириш бўйича топшириқ берган эди. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги фармойишига кўра, шаҳар ва туманлар ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё, каналлар қирғоқ бўйларидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, ҳудудларни ободонлаштириш, муҳофаза минтақаларини белгилаш, санитария ҳолатини яхшилаш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Вилоятимизда "Тоза канал" кампанияси эълон қилинди. Тегишли ташкилотлардан ишчи гуруҳлари шакллантирилди. Депутат ва маҳалла оқсоқолларидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳлари тузилди.

Вилоят сув хўжалиги бошқармаси қошидаги Шароф Рашидов туман ирригация бўлими ихтиёрида 43,77 километр канал мавжуд.Тадбирлар режасига асосан унинг 23,7 километри тозаланади.Жиззах шаҳридан оқиб ўтувчи каналларда техникаларнинг етишмаслиги сабабли ишлар кўнгилдагидек олиб борилмаяпти.

Йўл харитасига кўра, қирғоқ бўйларидаги мавжуд бино ва иншоотлар, сувни ифлослантирувчи манбаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиришда ҳам сусткашликка йўл қўйилмоқда. Ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича мулкдорлар ва аҳолини огоҳлантириш ишлариқониқарли эмас.

Бугун ариқ ва каналларнинг муҳофаза ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ишларида барча вилоят ташкилотлари ва маҳаллаларнинг аҳолиси ўз ҳиссасини қўшиши керак. Вилоятимизда ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигида шанба ва якшанба кунлари "Тоза канал" куни деб белгиланди. Эндиликда шаҳар ҳудудидан оқиб ўтган каналлар қисмида олиб борилаётган ишларга аҳолини жалб қилиш орқали иш ўринлари ташкил этилади."Илғор ҳудуд" дастури доирасида мавжуд техникалар тозалаш ишларига сафарбар қилинади. Мирзачўл туманида амалга оширилган тажрибадан келиб чиқиб, каналларни тозалаш, ободонлаштириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларига Ўзбекистон Ёшлар иттифоқинингвилоятдаги аъзоларидан иборат кўнгилли ёшлар отрядлари жалб этилади.

— Туманимиздан ўтувчи канал ва ариқларга сув асосан Жиззах шаҳри ҳудудидан оқиб келади, — дейди Шароф Рашидов тумани бош гидрометри Ғулом Қодирқулов.— Бу каналларнинг муҳофаза қисмида 543 таиншоот қурилган.

Ҳозиргача Чўлимўлканлик ариғининг 7,5 км, Тароқлининг 3,5 км, Қалиянинг 3,2 км, Жиззахликнинг 3,2 км, Саройликнинг 1,5 км. масофадаги ҳудудлари тозаланди. Жорий йилда вилоятимиз бўйича 259,8 километр хўжаликлараро, 397 километр ички суғориш тармоқлари техника ёрдамида қазилади. 188 километр тупроқ ўзанли ариқ, 3300 метр лоток, 769 та дюкер, 352 та гидротехник иншоот, 251 та гидропостларда тозалаш ишлари давом этади.

Сувдан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиш муҳим вазифа. Бунинг учун канал, ариқ ва бошқа сув тармоқларидатозалаш ишлариникечиктирмаслик лозим. Зеро, поклик, ободлик бор жойда қутбарака, ризқ-насиба мўлбўлади.

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.