Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ФАХРИЙЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ— ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

ФАХРИЙЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ— ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

27-02-2019, 16:07
Автор: User
Просмотров: 849
Комментариев: 0
Версия для печати

Ўтган шанба куниНуроний” жамғармасивилоят бўлимининг йиғилиши бўлди.Ундафуқаролар йиғинлариқошида фаолият кўрсатаётган “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари” ишинисекторлар кесимида ташкил этишмасаласи муҳокама қилинди.Жорий йилнинг май ойидабўлиб ўтадиган “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли) ва уларнинг ўринбосарлари сайловини ўтказилиши билан боғлиқ вазифалар ҳамқараб чиқилди.
Анжуманга жамғарманингтуман-шаҳар бўлимлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман-шаҳар кенгашлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Норқул Нушаров сўзга чиқди. Нотиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиФармонининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил фикр юритди.
Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасиреспублика бошқарувлари ва Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасининг қўшма қарори қабул қилинган. Қарорга асосан “Фуқаролар йиғинларида “Нуроний жамоатчилик кенгаши” ташкил этилиб, улар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.
—Айни пайтда вилоятдаги 290 тафуқаролар йиғинлари қошида “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” иш олиб бораяпти, —деди Н.Нушаров. —Мазкур жамоатчилик кенгашлари кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаяпти. Фахрийларга ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш доимий назоратга олинган. Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчиларига зарур пайтда тегишли ёрдам кўрсатиш масаласи кенгашлар эътиборида. Меҳнат фахрийларининг ёшлар тарбиясидаги иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда нуронийларнинг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилаётир.
Шунга қарамасдан “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” ишида ҳали қатор камчиликлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Муаммолар танқидий муҳокама этилиб, вазифалар белгилаб олинди. Фахрийларга кўрсатилаётган ижтимоий хизмат сифатини ошириш, ёшлар тарбиясида фахрийлар тажрибасидан кенг фойдаланиш ва жамоатчилик кенгашлари ишини секторлар кесимида ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.


Йиғилишда шу йилнинг май ойидабўлиб ўтадиган “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли) ва уларнинг ўринбосарлари сайловини кўтаринки руҳда, қонун талаблари асосида ўтказилишига амалий кўмак бериш, республика Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг моҳиятини аҳолига кенг тушунтиришда фахрийлар фаоллик кўрсатиши зарурлиги таъкидланди.
Бекпўлат ТОҒАЕВ.
Суратларда: йиғилишдан лавҳалар.
Муаллиф олган суратлар.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.