Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАҲАЛЛА– МУАММОЛАР ГИРДОБИДА

МАҲАЛЛА– МУАММОЛАР ГИРДОБИДА

21-02-2019, 14:45
Автор: User
Просмотров: 73
Комментариев: 0
Версия для печати
“Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини Зарбдор туманининг марказида жойлашган бўлиб, туман ҳокимлиги биносига қўшни.
Маҳаллага қадам қўйишингиз билан чала ярим қурилишлар, саройларга кўзингиз тушади. Энг ёмони, туман марказидаги бу маҳалланинг чиқиндихонага айлантирилгани, болаларнинг мароқли дам олиши ва ўйнаши учун қурилган майдончанинг ачинарли аҳволга келиб қолгани...
Шуларни кўргач, “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Жумагул Боймуродовага мурожаат қилдим.
–Маҳалламизда 2 минг 214 нафар турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Маҳаллада ўз ҳисобидан таъмирланаётган 5 та кўча ва 40 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Мана 15 йилдирки бу хонадонлар иситиш тармоғидан бутунлай узилган ва аҳоли қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланаяпти. Ичимлик суви хонадонларга етиб бормаган. Аҳоли сувни ташиб истеъмол қилади. Шунингдек, хонадонлар канализацияси яхши ишламайди. Бу муаммолар билан аҳоли юқори ташкилотларга мурожаат қилишган ва ҳанузгача муаммо ҳал этилмаган. Ҳаммаси қуруқ ваъда беришади. Имкон қадар камчиликларни ўз ҳисобимиздан ҳал қилишга ҳаракат қилаяпмиз.
–Мен Манзура Умарова тумандаги “Тинчлик” маҳалласининг 278- хонадонида 10 йилдан бери истиқомат қиламан. Уйимда умуман шароит йўқ. Томдан чаки ўтади, ичимлик суви чиқмайди, доим пастки қаватдан ташиб ичамиз. Иситиш тармоғидан узилганимизга анча бўлди.
–Шу муаммолар билан қаергадир мурожаат қилганмисиз?
–Бизни ҳеч ким эшитишни истамайди. Депутатларни умуман танимаймиз, маҳалламизга келишмайди. Маҳалла раҳбарлари ҳам ўз муаммолари билан овора. Мен ширкат раҳбари сифатида туман ҳокимлигига бордим, аммо фойдасиз. Қуруқ ваъда беришади бироқ ечим йўқ. Аҳаолга қаранг... Тегишли идоралар ҳисобот тайёрлашдан нари ўтмайди.
Айни пайтда мамлакатимизда катта ислоҳотлар амалга оширилаяпти. Юртбошимиз айтганидек халқимиз эртага, яқин келажакда эмас бугун яхши яшаши керак.
Зеро “Тинчлик” маҳалласи аҳолиси ҳам муносиб яшашга ҳақли.
Ленуре АДИЛЬШАЕВА.
Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.