Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ИНСПЕКТОРЛАР доимо халқ орасида

ИНСПЕКТОРЛАР доимо халқ орасида

21-02-2019, 14:34
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати
Аҳолининг тинчлик-хотиржамлигини, маҳаллаларимиз осойишталигини таъминлашда ички ишлари органлари таянч пунктларининг аҳамияти катта. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур қарорга асосан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, жиноятчилик содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш устувор вазифа этиб белгиланди. Бу ишларни йўлга қўйиш ва ички ишлар органлари ходимларининг самарали меҳнат қилишлари учун уларга кенг шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда.
Яқинда билимли ва шижоатли ички ишлар органлари ходимларини аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган тантана “Ота-онам ички ишлар идоралари ходимлари” мавзусидаги ёш рассомларнинг кўргазмаси билан бошланди.
Шундан сўнг тадбирни вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб, юртдошларимизнинг келажакка комил ишонч билан қараётганининг асосий сабаби— юртимизда тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги эканлигини қайд этди. Президентимизраҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, конституциявий ҳуқуқларни ҳимоя қилишда ички ишлар органлари ходимларининг айниқса, профилактика инспекторларинингсамарали хизматини таъминлашга эришилгани айтилди.
Вилоятимизда ҳам бу борада кўплаб ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Фаолият юритаётган 256 нафар профилактика инспекторларининг барчаси турар жой ва имтиёзли кредит асосида шахсий автомобиль билан таъминланди. Намунали хизмат кўрсатаётган инспекторларни аниқлаш мақсадида 2003 йилдан 2018 йилгача ўтказилган танловда вилоят ички ишларининг 13 та таянч пунктлари республика босқичида 6 маротаба 1 ўринга,4 марта 2, 3 марта 3 ўринга муносиб топилиб, “Дамас”, “Матиз” русумли автомашиналари ҳамда бошқа эсдалик совғалари билан тақдирланган.
Шундан сўнг танлов бошланиб, унда “Энг фаол ёшлар етакчиси”,“Энг фаол маҳалла посбони”, “Энг фаол профилактика инспектори”, “Энг фидойи маҳалла раиси” каби ўнлаб номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Мавжуд 163 та таянч пунктларининг ичидан маҳалланинг ўзида ҳар қандаймуаммоларни ҳал этиб келаётган ходимлар бўйича 1-,2-,3- ўрин соҳиблари аниқлаб олинди. Учинчи ўринга Зафаробод туманидаги “Писталикент” МФЙ ҳудудидаги 160- сонли таянч пунктининг профлактика катта инспектори майор Турғун Саримсоқов, иккинчи ўринга Фориш туманининг “Оқтом” МФЙ ҳудудидаги 148-сонли таянч пунктинингпрофилактика инспектори катта лейтенант Музаффар Тагаев муносиб деб топилди. Биринчи ўрин Зомин туманидаги “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 147-сонли таянч пунктипрофилактика инспектори капитан Ориф Жониқуловга насиб этиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
​Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармасининг бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодиров иштирок этди.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.