Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ

ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ

13-12-2021, 10:32
Автор: User
Просмотров: 149
Комментариев: 0
Версия для печати

 

    Ўн сотих ерга экилган архидея гулидан 850 миллион, лилиядан 450 миллион, пиёндан 350 миллион, виола гулидан эса бир миллиард сўмдан ошиқроқ даромад олиш мумкин. Бу афсона эмас, ҳақиқат. Бошқа ҳеч қайси қишлоқ хўжалиги экинидан шунча даромад олиш даргумон. Бугун гулчилик орқасидан уч ойда камбағалликдантўкис-тугал ҳаёт кечиришга ўтган, маҳалладошлари, яқинлари турмушини обод қилиб, тадбиркорликни барча йўналишларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш мумкинлигини Шарофат Нориева ўз меҳнати билан исботлаб берди.

   Бутун мамлакатимизда «Гулчи опа» номи билан довруғи кетган аёлнинг иш тажрибаси жойларда оммалаштирилмоқда. Юртбошимиз эътиборига тушган аёл мўъжаз иссиқхонада гул етиштиришдан тортиб,кластер ташкил этгунча машаққатли йўлларни босиб ўтди.

   Шарофат Нориева— “Гулчи опа томорқа хизматлари” МЧЖ кластери бошқарувчиси:—Ота-онам билан саккиз нафар жон бирга яшардик. Вақти келганда ака-укамга совчиликка боришганда камбағал деб қиз беришмаган. Отам раҳматли Эргаш бобо ва онам Шаҳринисо деҳқончиликнинг ҳадисини олганлардан эмасми, бўш турган жойга, ҳовлимиз, кўча атрофи, дала четларига қаламча, ниҳол қадаб кетаверар эдилар. Баъзан экилган ниҳолларни трактор ҳайдаб, пайхон қилиб кетсада, отам иккиланмасдан яна қайта экиб қўйганини ўз кўзим билан кўрганман. Ерга, томорқага, кўчатчиликка меҳротамга бизга ўтган.

   Яхши эслайман, 1996 йил эди. Жиззах шаҳридаги “Кўкбозор”да гуллар сотиб, тирикчилик қилардим. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович у вақти Жиззах вилояти ҳокими эдилар рўпарамга келиб “Гулларни ўзингиз етиштирасизми, турларини кўпайтиринг, бойиб кетасиз” деб менга далда бериб кетдилар. Уйга бориб, ота-онамга маслаҳат солганман. Бир уйимизнинг томини очиб, полини бузиб мўъжазгина иссиқхона ташкил қилдик. Уч ойда гулдан 4,5 миллион сўм даромад қилдик. Ўшанда вилоят ҳокимининг фаолиятимга қизиқиб, озгина эътибор, рағбатидан бугун катта марраларни босиб ўтиб, муваффақиятларга эришганимдан мамнунман.

   Кичик иссиқхонадан, кўп тармоқли фермер хўжалиги, МЧЖ, ниҳоят олти ой бўлди фаолиятимиз йўналишини кластерга бирлаштирдик. Бир миллиард сўм имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни ривожлантирдик. Туркиядан гул,товуқ тухумлари, Европадан қорамол, Австралиядан зотдор эчки, қуён олиб келиб, маҳаллий иқлимга мослаштириб, кўпайтириб, ахолига сотиб, яхшигина даромад олдик. Ҳозир 200 дан ортиқ хонадонлар билан ишлаймиз. Ҳар бир хонадон кластер томонидан кўчат, чорва, парранда, озуқа билан таъминланиб, уларга иссиқхоналар барпо этишда амалий ёрдам бериб, тайёр маҳсулотларни кластер оилавий тадбиркорлардан ўзи қайта сотиб олаяпти. Айни пайтда битта хонадон 0,5 сотих иссиқхона, 20 та қуён ёки парранда, чорва парваришлаб ўртача 13-15 миллион сўм даромад олиши мумкин.

   Президентимизнинг “Ўзбекистонда гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Қарори худди мен учун чиқарилгандай бўлди. Қарорга мувофиқ эндиликда республикамизда гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилади. Жумладан, Наманган, Андижон ва Жиззах вилоятлари, воҳамизнинг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади. Тажриба тариқасидабуҳудудларда гулчиликкластерлариташкил этилади.

   Шарофат Нориева яқинда бўлиб ўтган давлатимиз раҳбари раислик қилган видеоселекторда тадбиркорликнинг барча йўналишларида айниқса, хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш, соҳани янада ривожлантириш бўйича Президентимизга режалари билан ўртоқлашиб, фаолияти кўламини янада кенгайтиришга сўз берди.

   Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман кенгашининг депутати, “Олмачи” МФЙ бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси, Агро соҳа аёллар уюшмасининг Жиззах филиалираиси Шарофат Нориева тиниб-тинчимас, мард, шижоатли ҳам аёл, ҳам раҳбар сифатида ҳудуд аёлларини, ёшларини, оилаларни боқимандаликдан тадбиркорлик қилишга уйғотди. Бугун тадбиркор бўлиш истагидаги оилалар сони кўпайиб бормоқда. Оилаларга озроқ туртки, далда бўлиб, қўллаб-қувватланса, тадбиркорлик кетидан қўли пул кўрганини қўшнисидан эшитиб қизиқиши ортаётган фуқаролар мурожаат билан опага чиқашаяпти.

   Олмачи маҳалласида ўқув маркази, мактабгача таълим ташкилоти, тикувчилик, акфа,сутни қайта ишлаш цехи, ошхона мажмуаси, новвойхона барпо этган Шарофат опа 114 нафар доимий, чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, кўчатчилик, гулчилик, ландшафт, табиий майса, боғдорчилик, иссиқхона каби йигирмага яқин йўналишларда 200 нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган аҳолининг камбағаллик сафидан чиқарилишига эришди. 200 нафар ёшлар мавсумий ишларга жалб қилинган.

    “Яшил макон” лойиҳаси доирасида тадбиркор томониданвилоятимиз корхона, ташкилотларига 200000 туп кўчат етказилди.Гулчилик йўналишида кооперация усулида тадбиркорликни ташкил этиш мақсадида “Гулчи опа томорқа хизматлари” МЧЖ кластери фаолияти республикамизда оммалаштирилмоқда. Яқинда 299 нафар ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Кластер фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида республикамизнинг турли вилоят ва туманларидан меҳмонлар ташрифи узилмаяпти.

     Тадбиркор яна қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. “Асакабанк”нинг вилоят филиалидан 2 миллиард сўм кредит олиб, замонавий музлаткич, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиб-қадоқлаш цехини барпо этмоқчи. Бугун-эрта фойдаланишга топширилиши кутилаётган ўқув марказида хотин-қизлар, ёшлар гулчилик, кўчатчилик, пайвандчилик, боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона ва томорқа хўжалиги, ландшафт дизайн,табиий майса етиштириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик йўналишларида малакали мутахассислардан сабоқ олишади. Келгуси йили Шарофат Нориева 3000 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлашни режалаштирган. Кластер қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга йўналтиришни мақсад қилган.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.