Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

31-05-2021, 11:51
Автор: User
Просмотров: 192
Комментариев: 0
Версия для печати

   Зафаробод туманида “Ёшлар дафтари”га 544 нафар ёрдамга муҳтож ёшлар киритилган. Туманда уларни фойдали ишга жалб қилиш, тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш бўйича секторлар тизими ва маҳаллабай усулда фаолият олиб борилмоқда.

   Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 58 нафар зафарободлик талабаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг контракт пуллари тўлаб берилди.

Ёшларни турли соҳалар йўналишлари бўйича ўқитишга алоҳида эътибор берилмоқда. Айни пайтда 25 нафар ёш йигит-қизлар ҳайдовчилик курсларида ўқитилмоқда. Ўз-ўзини банд қилиш учун қурилишларда ишлатиладиган турлиасбоб-ускуналар, сув насослари ва бошқа техника воситалари сотиб олиш учун субсидиялар ажратилди. Бундай имкониятдан 32 нафар ёшлар фойдаланишди.

   — Оч одамга балиқ берма, тўр бер — балиқ ушлашни ўргансин, деган нақл бор. Камтаъминланган ёшларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатгандан кўра, уларга ер берсанг, маҳсулотни ўзи етиштиради,—дейди ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Шухрат Муртозаев.

   Туман ҳокимининг қарори билан 164 нафар ёшларга бир гектаргача суғориладиган ер ажратиб берилди. Уларга экиш учун уруғлик ва кўчатлар етказиб берилди.

   Албатта, туманда ёш тадбиркорлар сафини ошириб бориши муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш истагини билдирган 60 нафар йигит-қизга 33 млн. сўмгача бўлган миқдорда банк кредитлари ажратилди.

   Шунингдек, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган 73 нафар ёшлар эгаллаган касблари бўйича корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

Садоқат БАСТАМОВА,

Ўзбекистон журналистика ва

оммавий коммуникациялар

университети талабаси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.