Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР

ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР

7-04-2021, 08:50
Автор: User
Просмотров: 22
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ғўзалар оралаб югураётган қизалоғини кўрган Ҳайитбой отанинг: — "Ҳой, йиқилиб тушасан, текис кўча эмас-ку бу ер, нега ҳадеб чопаверасан?! Шўхлик қилаверсанг, бошқа олиб келмайман далага..." деган койишидан сўнгина Омонгул шийпонга кириб кетарди. Зум ўтмай яна чиқиб, бир этак тикон йиғиб келар, уларни бир-бирига жипслаб, устига оппоқ пахталарни ёпиштириб, турли шакллар ясарди...

   Мана, 50 йил ошиб ўша қалби қайноқ қизалоқ эл ардоғидаги депутат, "Ўлмас Зебинисо" фермер хўжалигининг раиси, "Меҳнат шуҳрати" Давлатмукофотининг соҳиби бўлди.

   —Болалик чоғларимдан ерга меҳрим бўлакча эди, — дейди Омонгул Ҳайитова биз билан суҳбатда. — Отам Ҳайитбой Султонов деҳқон эдилар. Улар билан далага боришни, ишларини кузатишни жуда яхши кўрардим. Отам, онам Қундуз Султонова билан етти нафар фарзандни деҳқончилик ризқи билан ўқитиб, улғайтиришган. Мен Тошкент давлат педагогика университетининг рус тилида ўқитиладиган мактабларда ўзбек тили ўқитувчиси йўналишида ўқишни тамомлаб, Дўстлик туманидаги 6-умумтаълим мактабида иш бошлаганман.

   Қаҳрамонимиз таълим масканида дарс бериш билан бирга турмуш ўртоғи, "Қонгли" фермер хўжалигининг бошлиғи Абдусоли Абдиевга кўмаклашиш баҳонасида ер билан ишлаш илмини ҳам пухта эгаллаган. Тақдир тақозоси билан А.Абдиевнинг вафотидан сўнг фермер хўжалик ишларидаги барча масъулият Омонгул опанинг зиммасида қолган. Турмуш ўртоғидан ёдгорлик бўлган касбни давом эттириш мақсадида мактабдаги дарсларини қисқартириб, бор куч-ғайратини хўжалик ишларига бағишлаган.

   —2015 йилда фарзандларим билан маслаҳатлашиб, "Ўлмас Зебунисо" фермер хўжалигини ташкил этдик. Дастлаб хўжалик ишларида оилавий меҳнат қилдик. У пайтлар техника етишмовчилиги, тракторчилар муаммолари туфайли барча деҳқонлар қатори биз ҳам қийналганмиз. Ерни ўз вақтида ҳайдаш, экиш ишларини олиб бориш учун икки, уч кунлаб бедор бўлардик. Моддий жиҳатдан оёққа туриб олгач, ишчи ўринларини ярата бошладик. Ўғил қизларим бирин-кетин вояга етиб, турли соҳаларда ўқишди. Айни дамда тўнғич фарзандим Ўлмас Абдиев Мирзачўл туманида адлияда бўлим бошлиғи вазифасида ишламоқда. Қизларим Наргиза Исмаилова "Субхоний Замин" фермер хўжалигининг бошлиғи, Шаҳноза Абдиева Очиқ акциядорлик тижорат "Асака" банк Жиззах филиалида кредит бўлими ходими, Зебунисо эса талаба.

   —Омонгул опанинг устоз сифатида ҳам кўпчиликка меҳнатлари сингган, —дейди Дўстлик туманидаги "Арслон Азиза" фермер хўжалиги раҳбари Феруза Бозорова. —Мен ҳам ер билан ишлашни бошлаганимда ўзлари бошқош бўлганлар. Ҳали-ҳамон опанинг маслаҳатларига суяниб иш юритяпман. Туманимизда 10 нафарга яқин ишсизларни, 20 нафарга яқин коллеж битирувчиларини иш билан таъминланишида жонбозлик кўрсатиб, кўпчиликнинг дуосини олган аёл сифатида эл орасида ҳурмат қозонганлар.

   Дарҳақиқат, Омонгул Ҳайитованинг хизматлари нафақат туман ёки вилоятимизда, балки республика миқёсида ҳам эътироф этилмоқда. Бугунга қадар пахта ва ғаллани давлатга белгиланган миқдордан ҳам ортиғи билан топшириб келаётган фермер опанинг иш тажрибалари бошқа вилоятлардаги фермерларни ҳам қизиқтирмоқда.

   Суҳбат чоғида қаҳрамонимизнинг фахрли фарзанд, меҳрибон она, садоқатли ёр, фидойи фуқаро, элнинг дуосини олган кўнгли тоза камтарин аёл эканлигига амин бўлдим. Сўзимни уларнинг аёл бахтига берган қуйидаги таърифлари билан якунламоқчиман: Аёлнинг бахти унинг оиласида бўлса, шу бахтнинг ширин ташвишларидаги сабоқни англаш ва қийинчиликлардан чиройли матонат ила чиқиб кетиш, бу саодатдир...

Гулчеҳра ХИДИРОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.