Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КАМСИТИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

КАМСИТИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

1-11-2018, 13:33
Автор: User
Просмотров: 31
Комментариев: 0
Версия для печати

Жиззах шаҳридаги “Grand Hotel Uzbekistan” меҳмонхонасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги (CEDAW) Конвенцияси юзасидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, БМТнинг Аҳолишунослик (UNFPA) жамғармаси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида икки кунлик тренинг ташкил этилди.
Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, адлия, ички ишлар, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, вилоят касаба уюшмаси федерацияси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
  • Тадбирдан кўзланган мақсад — хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Универсал даврий ҳисоботни тайёрлаш ва мониторинг қилиш, — дейди Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази директори Диловар Кабулова. —Шунингдек, тадбирда Конвенция бўйича Қўмита тавсияларини бажаришда ҳудудий бўлимлар миқёсида қарор қабул қилувчи шахслар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда БМТнинг “CEDAW” Қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси томонидан тақдим этилган бешинчи даврий маърузасига доир якуний тавсиялари доирасида тасдиқланган “Миллий ҳаракатлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
“Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенцияси 30 бобдан иборат. Иштирокчилар 3 гуруҳга бўлиниб мазкур бобларга изоҳ беришди.
                                                                                                   Гулчеҳра ХИДИРОВА.
                                                                                                   Муаллиф олган сурат.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.