Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ФАЙЗИҚУЛ БОБОНИНГ ҒАЙРАТИ

ФАЙЗИҚУЛ БОБОНИНГ ҒАЙРАТИ

31-01-2019, 13:54
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати
Етмиш ёшни қаршилаган Файзиқул Муртозоқулов меҳнатда тобланган отахонлардан бири. У 1972 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг мева-сабзавотчилик факультетини тугатди. Салкам 40 йил вилоятимизнинг Пахтакор, Дўстлик, Зарбдор туманларидаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларда турли лавозимларда хизмат қилди.
Бугун Фотима она билан беш фарзанд, 16 нафар набиралар қуршовида умргузаронлик қилаётган Файзиқул бобони Шароф Рашидов туманининг Тошкентлик маҳалласидагилар ​уста боғбон сифатида қадрлашади.
2017 йил халқ банкининг туман филиалидан 100 миллион сўм кредит олган отахон шахсий томорқа хўжалигини ташкил этди. 7 сотиҳдан иборат иссиқхонада лимон, мандарин ва помидор кўчатларини парваришлаяпти. 120 туп кўчат ҳосилга кирган. Ўтган йили томорқадан 50 миллион сўм даромад олинди. Бу йил 30 миллион сўм фойда олиш кўзланмоқда. Томорқа ишларида Файзиқул бобога набиралари Миржалол, Отабек, Ислом, Аҳмад, Асаджонлар кўмак беришяпти.
Маҳалладаги 16-умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчилари ва ўқувчилари отахоннинг томорқасига тез-тез ташриф буюришади. Ўқувчилар Файзиқул бободан кўчатчилик, мева-сабзавотчилик тўғрисида қимматли маълумотларга эга бўлишади.
Муртозоқуловларнинг томорқа хўжалигида етиштирилган маҳсулотлар маҳалла ҳудудидаги дўконларга етказиб берилмоқда. Шунинг баробаридаотахон иссиқхона ташкил этиш, кўчат етиштириш, парваришлаш бўйича маҳалладошларига йўл-йўриқ, маслаҳатлар беради.
Меҳнат қилган элда азиз дейишади. Қаҳрамонимиз Файзулла Муртозоқуловнинг меҳнати ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланди. Ўтган йили у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланди.
                                                                                                                 Зоир ЭРГАШЕВ.
                                                                                              Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.