DataLife Engine > Янгиликлар > ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА

ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА


7-12-2020, 10:10. Разместил: User

   Пахтакор туманининг Тошкент маҳалласида истиқомат қилувчи Мунира Холиқова қирқ ёшда. Турмуш ўртоғи Шуҳратжон билан икки нафар фарзандни тарбиялаётган аёл ҳаётда кўп қийинчиликларни кўрди.Ижарама-ижара юриб, ўз шахсий уйи бўлишини орзу қилган Мунирани ҳаёт синовлари тоблаб борди. Кўп қаватли уйда яшаган пайти қизи Озодахон бетоб бўлганда у учун бир коса сут излаб, овораи сарсон бўлган кезлари кечагидай эсида.Барча ўтган азоблару қийинчиликларМунирагаҳаётда сабоқ бўлди. Ёш оила бекаси ҳаётда ўз ўрнини топишни, бирор-бир ишлаб чиқариш цехини барпо этишни кўнглига тугиб қўйди.

   Бугун "Мунира-Умид" масъулияти чекланган жамиятининг иш юритувчиси сифатида фаолият юритаётган тадбиркор аёл ўша даврларни севинч кўз ёшила эслайди. Тадбиркор"Йил аёли" кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби, "Меҳр саховат" кўкрак нишонининг соҳибаси сифатида кўпчиликнинг назарига тушди.

   Турмуш ўртоғи Шуҳратжон билан маслаҳатлашиб, янги кўчиб келгануйининг бир қисминисутни қайта ишловчи цех сифатида мослаштириб, қурди. Туман ҳокимлиги томонидан унинг ташаббус лойиҳасиқўллаб-қувватланди. Ҳалқ банкининг туман филиалидан 8 фоизли 200 миллион сўм имтиёзли кредит олган аёл дастлаб Хитойнинг "ERIGOMATIC" фирмасидан соатига бир тонна сутни қайта ишловчи, суткасига 12 хил маҳсулот тайёрлаш қувватига эга технологияни цехига ўрнатди. Тумандаги фермер хўжаликлари билан сут етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади.

   Кунига 1200 литр сутни қайта ишлаб, маҳсулотни дезинфекциялабберувчиускунаниҳам харид қилиб олган тадбиркорнинг бугунқўли қўлига тегмайди. Пахтакор, Шароф Рашидов, Дўстлик туманларидаги мавжуд мактабгача таълим ташкилотларига ўз вақтида сифатли сутни етказиб бериш Муниранинг зиммасида.Савдо нуқталарига кефир, сузма, творог, бринза, пишлоқ, йогурт каби сут маҳсулотлари ҳам буюртма асосида харидорларга етказилмоқда.

   Ўтган йили туман ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Германияга қилинган сафар Мунирада катта таассурот қолдирди,ғоя, лойиҳаларини амалга ошириш учун тажриба мактаби вазифасини бажарди. Саккиз кунлик сафар давомида Франкфурт-на-Майне, Кемптен, Мюнхен, Эрланген шаҳарларида бўлган тадбиркор аёл европалик мулкдорларнинг иш тажрибаси билан яқиндан танишди.

   —Германия сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ваетказиб беришда дунёда кучли учликда турувчи мамлакат ҳисобланади, —дейди Мунира Холиқова. —Айниқса, немис пишлоғи дунёда машҳур. 150 йиллик тажрибага эга "Hohenloher Molkerel" (Хоенлоэ) сут заводи ва сутни қайта ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти менда катта қизиқиш уйғотди.

   Дарҳақиқат,бир йилда33,1 миллион литр сутни қайта тайёрлаш имкониятига эга Германия маҳсулот экспорти бўйича ҳам дунёда етакчилик қилади.

   Ҳозирча тўрт нафар ёшни домий иш ўрни билан таъминлаган Мунирахон келажакда германиялик тадбиркорлардан ўрганган технология бўйича сарёғ ишлаб чиқаришни режалаштирган.


Зоир ЭРГАШЕВ,

Лазиз МАМАТҚУЛОВ  олган сурат.

скачать dle 12.0
Вернуться назад