DataLife Engine > Янгиликлар / Технология > Куз-қиш мавсумига тараддуд

Куз-қиш мавсумига тараддуд


12-08-2020, 14:19. Разместил: User

   Республикамизда карантин тартиблари кучайтирилган бўлишига қарамасдан, “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖнинг ишчи ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари бир зум бўлсада тўхтатилгани йўқ. Аҳоли эҳтиёжига мос равишда газ узатиш тармоқларида узилишлар юзага келмаслиги учун режадагитаъмирлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

   “Жиззах шаҳаргаз” таъминоти филиали томонидан газ хўжалигида жорий йилнинг сентябрь ойига қадар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини якунлаш кўзда тутилган. “Дўстлик”, “Сайилжойи”, “Зилол” МФЙ ҳудудида ўртабосимли жами 2,5 километр газ қувурларини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 5,5 километр газ қувурлари ҳолати кўрикдан ўтказилиб, белгиланган режа 104 фоизга бажарилган. 24 та маҳаллада 20 мингдан ортиқ хонадоннинг газ таъминоти яхшиланди. Шаҳар худудига қарашли жами 1481 та газ тақсимлаш шохобчаларидан 877 тасида тафтиш-профилактика ишлари олиб борилди. 2,3 километр газ қувурида бўёқлаш ишлари бажарилишлар поёнига етказилди.


Зокир МАТЧОНОВ,

“Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ ахборот хизмати раҳбари
скачать dle 12.0
Вернуться назад