DataLife Engine > Янгиликлар > Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!


30-07-2020, 16:26. Разместил: User

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги“Кичик саноат зоналарининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли қарори ижроси бўйича қуйидаги шартлар бўйича танлов эълон қилинади:

   КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб;

инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг, тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини бериб, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади.

   Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотларини бериш, танлаш ва жойлаштириш тўловсиз танлов асосида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускорларга вилоят Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашининг қарорига асосан (туман ва шаҳар ҳокимининг ер участкаларини бериш тўғрисидаги алоҳида қарорини қабул қилмаган ҳолда) берилади.

   Бундан ташқари, кичик саноат зоналари иштирокчилари узлуксиз электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланадилар.

   Кичик саноат зоналари худудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда, биринчи навбатда, республикамизнинг мавжуд минерал хомашё базасидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган, инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортбоп, рақобатбордош юқори қўшилган қийматли махсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади.

Талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати:

   Талабгорлар томонидан вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”га 2 нусхадан ариза, паспорт нусҳаси, гувоҳнома нусхаси, тармоқ жадвали, инвестиция буюртманомаси, бизнес-режа, инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот, талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.

   Бунда тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим ҳамда талабгор тақдим этаётган маълумотлар ва хужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


ТуманларЖойлашган манзилиЛотлар жамиМайдони (га)Изоҳ

Бахмал КСЗЯнгиҳаёт аҳоли яшаш маскани.3 та лотдаги4.0
Ҳар 10 сотих ер майдонига энг кам
5 та иш ўринлари яратилиши талаб этилади

Ғаллаорол КСЗҒофур Ғулом МФЙ 7 та лотдаги1,69

Зомин КСЗШароф Рашидов МФЙ10 та лотдаги1,75

Даштобод КСЗДаштабод ш. ПТК ҳудуди20 та лотдаги8.60

Зарбдор КСЗОйбек МФЙ12 та лотдаги0.19

Равот МФЙ40 та лотдаги1,90

Зафаробод КСЗБўстон МФЙ14 лотдаги2.75

Янгиобод КСЗБаландчақир МФЙ 1 лотдаги0.60

Жиззах ш. КСЗСўлоқли ҚФЙ1 лотдаги0,25


Эслатма: Танловнинг бошланиш муддати эълон чиққан кундан бошланиб, якунланиши бир ой давом этади. Инвестиция буюртманомаларини қабулқилиш танлов ўтказилишига уч иш куни қолганда тўхтатилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган хужжатлар, вилоят Эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига киритилгандан сўнг хужжатларда камчиликлар бўлса, берилган таклифлар маъмурий кенгаш томонидан рад этилади.

Мурожат учун манзил: Жиззах эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси.viloyat-kszbyd@inbox.ruтел: (72) 221-53-07, (99) 556-22-26, (99) 819-53-32

скачать dle 12.0
Вернуться назад