DataLife Engine > Янгиликлар / Қишлоқ хўжалиги > ОЛТИНБОШОҚ ҒАЛЛАЗОРЛАР

ОЛТИНБОШОҚ ҒАЛЛАЗОРЛАР


16-06-2020, 10:26. Разместил: User

   Вилоятимиз ғаллакорлари 101 минг 500 гектар майдонда бошоқли дон экинларипарваришлаб, ўрим-йиғим ишларини бошлаб юбордилар.

   Хусусан, бу йил 5 минг гектар сувли, 8 минг 500 гектар лалми майдондағалла етиштирган Зомин туманимиришкорлари умумий ҳисобда13 минг 840 тонналик улкан дон хирмонибунёд этишнирежалаштирган эди. Эътиборли жиҳати, уларбу довонданвилоятда биринчи бўлиб ўтишга аҳд қилишган. Бунда туман фермерлари томонидан яратилаётган хирмон тез бўй чўзаётганидан ҳам сезиш мумкин.Ҳудудда30 га яқин отряд шакллантирилиб, уларга биттадан замонавийўрим комбайни, кўчма устахона, ёнилғи ташиш воситаси, дон ташиш техникалари бириктирилди. Бу ўрим-йиғим ишларининг қисқа фурсатлардава сифатли бажарилишини таъминлаб бераяпти.

   — 24 гектар майдонимиз мавжуд, — дейди Зомин тумани "Янги ҳаёт" фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги "Ғолиб Ҳожиакбар" фермер хўжалиги раҳбари Абдураим Ашуров. — Шунинг 16 гектарига буғдой эккан эдик. Меҳнатларимиз самара бериб, шартномада кўрсатилган 29,6 тонна режа уддаланди. Даромадимиз кутганимизданда юқори бўлди.

   Фермер хўжалиги аъзолари ғалла майдонларини бўш қолдирмоқчи эмас. 24 гектар майдонгасабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экиб, келгусидаолинадиган маҳсулотларнибир қисмини экспорт қилишни ният қилишган.

   Айни пайтдадон қайта ишлашкорхоналари учун муҳим хом ашёҳамдир. Улар томонидан ишлаб чиқилганун ва нон маҳсулотлариэнг аввало дастурхонимиз тўкин-сочинлиги, эл-у халқимиз фаровонлигинитаъминлайди. Шу билан биргаликда, буғдой сомони, донни қайта ишлашдан олинган кепак, омухта ем чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик каби соҳалар учун ўта муҳим озуқа бўлади. Демак, хирмонларимизга тўкилаётган доннинг ҳар ҳовучи ризқ, барака мўл-кўллигидан далолат беради.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

(«Жиззах ҳақиқати»)

Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Вернуться назад