DataLife Engine > Янгиликлар > ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ- ЖИЗЗАХДА

ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ- ЖИЗЗАХДА


5-11-2018, 14:46. Разместил: User Кейинги йилларда республикамизда олий таълимни янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Замонавий таълим стандартлари, талабаликка қабул қилишнинг шаффоф тизими жорий этилди. Бу йил умумий қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошди.Президентимизнинг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма хорижда фаолият кўрсатаётган салоҳиятли ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга фаол жалб этиш, иқтидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиши, етакчи олий ўқув юртларида малака оширишига кўмаклашади.
Жорий йилда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги яратилиб, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнлари таҳлил қилинди. Мазкур таҳлил соҳада қатор муаммо ва камчиликлар борлигини кўрсатди.
DGP reserch end consulting ​компанияси ташаббуси билан олий таълим соҳасида муаммолар бўйича халқаро эксперт Жамил Салми бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташриф буюрди. Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган қабул маросимида ​вилоят ҳокими Эргаш Салиев​меҳмонларни воҳамизга ташрифи билан қутлади. Делегация аъзоларига вилоятимизнинг тарихи, географияси, иқтисодий ва туристик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильм намойиш этилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Президентимизнинг таълим тизимидаги ислоҳотларга қаратаётган эътибори, саноати кундан- кунга ривожланаётган воҳада кадрлар, мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасаларининг халқаро алоқаларига тўхталиб ўтди. Ўз навбатида халқаро эксперт Жамил Салми Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун долзарб бўлган олий таълим тизимини ривожлантириш лойиҳаси бўйича ўрганишлари асносида Ўзбекистонда, жумладан, вилоятда олий таълим сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш ташрифининг асосиймақсади эканлигини айтиб ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида Ж.Салми бошчилигидаги делегация ​Жиззах политехника институтига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар институт тарихи, асосий ва янги ўқув биносида жойлашган электр-энергетика, кимё, ер усти транспорти тизими, енгил саноат, метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти, электро механика каби бир қатор кафедраларнинг ўқув ва лаборатория хоналари билан танишдилар. Институтда талабаларнинг устозлари билан биргаликда яратган муҳандислик қурилмаларини кўздан кечиришди. Олийгоҳда халқаро экспертнинг профессор ўқитувчилар, илмий ходимлар билан учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда олий таълим соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар, таълимга иннавацион қўлланмаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш, илмий тадқикотлар ва патент олиш, таълим бозори, тадбиркорлик хусусида фикр- мулоҳазалар билдирилди.
Ташрифнинг иккинчи куни халқаро эксперт ва пойтахтлик меҳмонлар Жиззах давлат педагогика институтига ташриф буюришди. Меҳмонлар институтнинг хорижий тиллар, ўзбек тили ва адабиёти, бошланғич таълим факультетларида бўлишиб, талабалар билан дилдан суҳбатлашишди. Институт анжуманлар залида учрашув ташкил қилинди.
Жамил Салми бошчилигидаги делегация билан вилоятимизнинг Ғаллаорол, Зомин туманларида учрашувлар ташкил этилди.
                                                                                                            Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Вернуться назад