DataLife Engine > Янгиликлар > ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ


5-11-2018, 14:40. Разместил: User Мамлакатимиз вилоятларивакиллариданиборат делегация Россия Федерациясининг 26 та маъмурий тузилмаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишиб, савдо- инвестициявий соҳада келишувларга эришди. Хусусан, жорий йилнинг 8-12 октябрь кунлари вилоятимиз делегацияси Россиянинг Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасида бўлиб қайтди.
Айни пайтда вилоятимизда Россия инвестицияси иштирокидаги 19 та корхона фаолият юритмоқда. Пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик биринчи форумидан сўнг вилоятимизда икки мамлакат иштирокидаги қўшма корхоналарнинг сони янада кўпайди.
Вилоятимиз делегациясининг Ростов ва Краснодар шаҳарларига ташрифи давомида умумий қиймати 54,2 миллион долларлик еттита инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Ростов вилоятида улгуржи савдо марказини ташкил этиш, вилоятимизда енгил автомобиллар эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, уй-жой, савдо, кўнгилочар томошалар уюштириш учун бино ва объектлар қуриш, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидандир. “Фармасинтез”, “Слон авто”, “Азия Транс”, “Стройинвестюг” каби рус корхоналари билан келишувга эришилган.
Пахтакор туманида “World trading company” МЧЖ томонидан автомобиллар учун антифриз, ҳаво фильтрлари, юқори волтли симлар ишлаб чиқариш ва мотор мойларини тозалаб, қайта маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Россиянинг “Тосол Синтез”, Нидерландиянинг “Эмпотрейд инвест” компаниялари инвестицияси кўмагида лойиҳа қиймати 5,1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи қўшма корхонада сўнгги монтаж ишлари олиб борилаяпти. Корхона фойдаланишга топширилгач, 100 нафар маҳаллий ёшлар бандлиги таъминланади.
Ғаллаорол туманида Россиянинг “Неткомсвязь”, “Аллианс Капитал” компаниялари сармояси иштирокида вольфрам қазиш, гранит ва гиперпрессланган ғишт ишлаб чиқариш бўйича 2019 йилга мўлжаллаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.
                                                                                       Зоир ЭРГАШЕВ.скачать dle 12.0
Вернуться назад