DataLife Engine > Янгиликлар / Жамият > Ер ости йўли барпо этилади

Ер ости йўли барпо этилади


9-03-2023, 11:30. Разместил: Admin gazeta
Ер ости йўли барпо этилади

Вилоятимиз маркази Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов шоҳкўчасида айни пайтда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарорларига асосан шоҳкўчадақурувчилар томонидан иккита ер ости йўли ва шоҳкўча йўлакларини уч қатордан тўрт қаторга кенгайтириш ишлари бажарилади.



"JIZZAXYO‘LLOYIHA" МЧЖ томонидан тасдиқланган смета ҳужжатларига му-вофиқ қурилиш ишларини бош пудратчи "Orion Prom Tex Servis" МЧЖ бунёдкор-лари амалга оширишмоқда.
Биринчи йўл ости йўли Тошлоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган "Ucell" компаниясининг офисидан республика шошилинч тиббий ёр-дам илмий маркази-нинг Жиззах филиали-га ўтиш қисмида бунёд этилмоқда.
Иккинчи ер ости йўли шоҳкўчанинг энг гавжум қисми Жиззах давлат педагогика университетидан вилоят ҳокимлиги би-носи томонга ўтиш қисмида қад рост-лайди.



Ер остидан чиқиш йўлининг икки то-монида бекатлар барпо этилади. Йўлнинг кенгайиши ҳисобига тўртинчи қаторда фақат автобуслар, тез ёрдам, ўт учириш ва бошқа махсус автотранспортлар ҳа-ракатланади.Энг асосийси, барпо этиладиган ер ости ўтиш йўли кундан-кунга ўсиб бора-ётган вилоятимиз ва Жиззах шаҳри аҳо-лиси, олийгоҳларда таҳсил олаётган 32000 нафардан ортиқ талабалар ва бошқапиёдалар учун хавфсиз, қулайлик яратиши билан аҳамиятлидир.

Зоир ЭРГАШЕВ.
("Жиззах ҳақиқати")
скачать dle 12.0
Вернуться назад