DataLife Engine > Янгиликлар / Жамият > ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ


2-03-2023, 15:30. Разместил: Admin gazeta ДОЛЗАРБ
ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят бўлими бошқарувининг йиғилишида 2022 йил давомида амалга оши-рилган ишлар ва 2023 йилнинг устувор масалалари кун тар-тибига қўйилди. Йиғилишда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Абдумажид Саттаровнинг 2022 йилда фонд томонидан амалга оширилган ишлар ҳақи-даги маърузаси тингланди.

Xalq deputatlari Jizzax viloyati kengashining navbatdan tashqari  sessiyasidagi nutqi
Маърузачи ўтган йил мобайнида "Маҳалла" фонди бўлим ва бўлинмалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва табиий офатдан жабр кўрган 1940 нафар фуқароларга жами 708,5 млн. сўм хайрия ёрдамлари кўрсатилганлигини таъкидлади.
Шунингдек, "Маҳалла" фонди томонидан маҳаллаларда соғлом турмуш тар-зини тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 3 мингдан ортиқ фонд ходимлари, маҳалла фаоллари, аҳоли ва ёшлар ишти-рокида 30 дан ортиқ спорт тадбирлари ташкил этилганлигига урғу берилди. Ху-сусан, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ва вазирликлар билан биргаликда 2022 йил 28 сентябрдаги қўшма қарорига биноан "Маҳалла кубоги" турнири мусобақасининг туман (шаҳар), вилоят босқичлари ўтказилиб, мазкур спорт мусобақаларида маҳалла фуқаролар йиғинларидан 1598 нафар ёшлар иштирок этишди.
Бундан ташқари шаҳар ва туманлардаги 35 та маҳаллалар мебель жиҳозлари ҳамда 16 та маҳаллалар компьютер техникалари билан таъминланди. Бу мақсадлар учун 365 млн. сўм маблағ сарфланганлиги йиғилишда таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Асад МУСТАФОЕВ.
(“Жиззах ҳақиқати”)скачать dle 12.0
Вернуться назад