DataLife Engine > Янгиликлар > ВАТАН ФИДОЙИ ФАРЗАНЛАРИНИ УНУТМАЙДИ!

ВАТАН ФИДОЙИ ФАРЗАНЛАРИНИ УНУТМАЙДИ!


17-01-2022, 09:31. Разместил: User

   14 январь куни вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган бир қатор байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

   Эрта тонгданоқ Жиззах шаҳридаги “Хотира хиёбони”га давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари,вилоятимиз фаоллари, Қуролли Кучлар хизматчилари, офицер ва сержантлар, аскарлар, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари тинчлигимиз ва бугунги ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилган ватандошларимиз, улуғ аждодларимиз хотирасини ёд этиш учун тўпландилар.


   “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб гулчамбарлар қўйишни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Абдували Мустанов бошлаб берди. Шундан сўнг Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбийлари, ички ишлар ва мудофаа ишлари бошқармалари, вилоят прокуратураси, фавқулодда вазиятлар, божхона ва адлия бошқармалари ҳамда вилоят корхона ва ташкилотларининг номлари битилган гулчамбарлар ҳайкал пойига қўйилди.

   Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Тантанали марш садолари остида ҳарбийлар саф тортиб ўтдилар.скачать dle 12.0
Вернуться назад