DataLife Engine > Янгиликлар / Сиёсат > ШТАБНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ

ШТАБНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ


19-08-2021, 07:40. Разместил: User

   Анъанага мувофиқ бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ишлар, овоз бериш жараёни юртимиздаги сиёсий партиялар, ўзини ўзи бошқариш органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан бевосита кузатиб борилади. Шу боис мамлакатимизда маслаҳат гуруҳи институти фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда маҳаллий ҳокимият органларига кўмаклашувчи сайёр маслаҳат гуруҳлари жойларга чиқиб, муҳим сиёсий тадбирга ҳозирлик кўриш масалаларида масъулларга амалий ёрдам беришмоқда.


   Вилоят ҳокимлигида халқаро ва миллий кузатувчилар билан ишлаш бўйича вилоят штабининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, штаб раҳбарининг муовини Синдор Раҳмонқулов сўзга чиқиб, ҳозиргача амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида фикр юритди.


   Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўришда Жиззах вилояти ҳокимият органларига кўмаклашувчи сайёр маслаҳат гуруҳи раҳбари, Ички ишлар вазирлигининг вакили А.Ҳусановнинг чиқиши тингланди. Нотиқ халқаро ва миллий кузатувчилар билан ишлаш, уларга зарур шароитлар яратиб бериш, халқаро кузатувчилар иштирок этишининг аҳамияти сингари муҳим масалалар юзасидан атрофлича маълумот берди.


   Йиғилишда штабнинг иш тартиби, масъулларнинг вазифалари ҳақида йиғилганларга батафсил сўзлаб берилди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида энг муҳим долзарб вазифалар белгилаб олинди.скачать dle 12.0
Вернуться назад