DataLife Engine > Янгиликлар > СИФАТЛИ АСАЛ ЭЛ ДАСТУРХОНИГА

СИФАТЛИ АСАЛ ЭЛ ДАСТУРХОНИГА


1-11-2018, 13:46. Разместил: User

—Оила тушунчаси ҳашаротларда ҳам борлигини асаларичиликка қизиқа бошлаганимдан биламан, - дейди Шавкат ака. — Инсон каби асалари ҳам оиласиз яшай олмайди. Оиласини сақлаб қолиш учун тинимсиз меҳнат қилади. Ҳар йили йўл четларига, боғлар атрофига турли гул ва исириқ ўсимлигини экаман. Асалари ўсимлик ва дарахтларни чанглантиришда беқиёс аҳамиятга эга. Агар улар бўлмаса, табиат буткул ўзгариб кетиши мутахассислар томонидан тасдиқланган. Шу боис ҳар бир хонадонда камида икки қутидан асалари боқишни тавсия қилман. Агар шу тартибни йўлга қўйишса, нафақат табиатни асраган, балки фарзандлари саломатигини ҳам сақлаган бўларди.


Шавкат ака мавсумда битта асалари уясидан 30-40 килограммгача асал олади. Янада кўпроқ фойда кўриш ниятида “Павлония асали” фермер хўжалиги ташкил этган. Тадбиркор 10 гектар ерга шираси ва қурғоқчиликка чидамлилиги билан ажралиб турувчи 1000 тупдан ортиқ Павлония дарахтини экишни режалаштирган. Бу дарахт асаларичилар учун оғир бўлган март, апрель ойларида гулга киради. Айни пайтда 100 уя асаларининг ҳар биридан 30-40 килограмм асал олаётган бўлса, Павлония дарахтлари ўсганидан сўнг ҳар қутидан 70-80 килограмм асал маҳсулотини олишга эришилади.


Жамшид ЯРОБЕКОВ

олган сурат.



скачать dle 12.0
Вернуться назад