DataLife Engine > Янгиликлар / Жамият > МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ

МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ


23-09-2018, 08:56. Разместил: Admin

Жорий йилнинг 26 мартида Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ана шу муҳим ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида “Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан 72 соатлик ўқув-семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

“Оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш” мавзуидаги ўқув 17 сентябрь куни Жиззах тиббиёт коллежида ўз ишини бошлади. Жиззах шаҳри ҳамда туманларининг хотин-қизларбилан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислардан иборат тингловчилар 29 сентябрга қадар Жиззах давлат педагогика институтининг профессор ўқитувчиларидансабоқ олдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, семинар машғулотларини олибборувчи олимлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказида 70 соатлик махсус ўқув курсларида малака ошириб, сертификатга эга бўлишган. Машғулотлар давомида давра суҳбатлари, амалий дарс жараёнларини ўтказиш режалаштирилган. Шароф Рашидов туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Жиззах шаҳар “Оила” илмий-амалий тадқиқот бўлимида кўчма машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган.


Турсунбой КАМОЛОВ.

скачать dle 12.0
Вернуться назад